UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  136 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Англия Премьер лигаси ҳамкорлик учун "УзРепорт ТВ" телеканалига сертификат топширди Янгиликлар

Англия Премьер лигаси ҳамкорлик учун "УзРепорт ТВ" телеканалига сертификат топширди

Теглар :  УзРепортАПЛ
Хабарингиз бор, «УзРепорт ТВ» телеканали ўтган йили Англия Премьер лигаси баҳсларини Ўзбекистон бўйлаб трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритганди.

Ўтган мавсумнинг кўплаб учрашувлари телеканал орқали мухлисларга тўғридан-тўғри трансляция қилиб борилди. Ўзбекистонлик футбол мухлислари ушбу трансляциялар орқали Англия Премер лигасининг шиддатидан баҳра олиш имконига эга бўлишди. Мавсум ҳам жуда ажойиб ўтганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ҳеч ким учун кутилмаганда “Лестер” клуби катта маҳорат кўрсатиб, чемпион бўлишга эришди. Ўзбекистондаги футбол мухлислари мазкур тарихий лаҳзаларни “УзРепорт ТВ” телеканали орқали “жонли” эфирда, ўзбек ва рус тилларидаги шарҳларда кузатиб боришди.

Англия Премьер лигаси раҳбарияти ана шу ҳолатни инобатга олган ҳолда, «УзРепорт ТВ» телеканалига мавсум давомидаги ҳамкорлиги ва мухлислар орасида футбол тарғиботига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳори сифатида махсус сертификат топширди.



Ушбу сертификат «УзРепорт ТВ» телеканали бош директори Равшан Джураевга Евро-2016 финали олдидан Париж шаҳрида тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз янги 2016/17 йилги мавсумда «УзРепорт ТВ» телеканали Англия Премьер лигаси баҳслари трансляциясини давом эттиради.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика