UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  7 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони Янгиликлар

"УзРепорт ТВ" телеканалининг Евро-2016 футбол учрашувларини сунъий йўлдош орқали трансляция қилиш бўйича эълони

Теглар :  UZREPORTTV
«УзРепорт ТВ» телеканали УЕФА талабига кўра, Евро-2016 учрашувларининг ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали тўғридан-тўғри трансляцияларини вақтинча тўхтатиб турилишини эълон қилди.

Телеканал техник ходимлари тез орада географик чеклов тизимини ишга тушириши кутилмоқда. Бу чеклов ишга тушганидан сўнг юртимиздаги футбол мухлислари Евро-2016 учрашувларини Ямал 401 сунъий йўлодоши орқали “УзРепорт ТВ” телеканалида томоша қилишда давом этишлари мумкин бўлади. 

УЕФА томонидан бундай талаб қўйилишининг сабаби, сунъий йўлдош сигнали Ўзбекистон ҳудудидан ташқари яна қўшни давлатлар ва бошқа хорижий давлатлар ҳудудларини ҳам қамраб олаётганлиги бўлди. Маълум бўлишича, УЕФА томонидан бундай чоралар Тожикистон ва Туркманистон телеканалларига нисбатан ҳам қўлланилган.

Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, ЯМАЛ 401 сунъий йўлдоши орқали Евро-2016 мусобақаларини томоша қилаётган мухлислар футбол ўйинларини эртаси куни соат 17:00да такрорий эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «УзРепорт ТВ» телеканалини кабел телевидениеси (ЎКТ), шунингдек, “UzDigital TV”, «Stars TV», «IPTV» абонентлари ҳамда www.медиабай.тв Интернет-ресурси фойдаланувчилари томоша қилиш имконига эгалар.

Бундан ташқари, Евро-2016 учрашувларини қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш ҳам мумкин: “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК), “Мулоқот ТВ” (Қўқон), “Рухсор ТВ”, “Марғилон ТВ” (Марғилон), “Жиззах ТВ” (Жиззах), СТВ (Самарқанд), “Истиқлол ТВ” (Бухоро), “Насаф ТВ” (Қарши), “Ишонч ТВ” (Термиз), “Элликқалъа ТВ” (Қорақалпоғистон).

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика