UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  2 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  14 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  26 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман" Янгиликлар

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"

Енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари рекордчиси Усэйн Болт 100 метр масофага югуришда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдиришини айтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйин давомида 100 метр масофани 10,90 сонияда босиб ўтгани интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Парижликлар етакчиси ушбу масофада жаҳон рекорди соҳиби Усэйн Болтдан 1,4 сония (ямайкалик спринтер 9,58 сонияда ушбу масофани босиб ўтган) ортда қолганди.

Болт эса Мбаппенинг ушбу натижасини таҳсинга сазовор деб атади: “Бундай натижага эришиш қийин. Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин. Аммо у ўзига хос истеъдодга эга. Мбаппе жуда тез. Тўп билан ҳам шу зайлда ҳаракатлана олади”.

37 ёшли спринтер "100 метр масофадан иборат пойгада ҳозир ҳам уни ортда қолдира оласизми?" деган саволга "Ҳа, мен уни мағлуб эта оламан", дея жавоб қайтарган.

Франция Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри Мбаппени Париж Олимпия ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганини айтганди. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика