

“Ҳимояда менга энг кўп қийинчилик туғдирган бу Усмон Дембеле. Йўқ, Месси эмас. Бу Усмон. У жуда ва жуда тезкор”, деган сўнгги мундиал вице-чемпиони.
Эслатиб ўтамиз, Упамекано ва Дембеле Франция ТЖ сафида биргаликда Қатардаги ЖЧда иштирок этишди. Клуб миқёсида эса улар ЕЧЛ доирасида тўқнаш келган ва “Бавария” икки учрашувда ҳам “Барселона”ни мағлуб этганди.



