UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Ули Штилики: "Ўзбекистон сюрприз кўрсатиб гуруҳдан чиқди" Янгиликлар

Ули Штилики: "Ўзбекистон сюрприз кўрсатиб гуруҳдан чиқди"

Осиё Кубоги чорак финали доирасидаги Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унинг иккинчи қисмида Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббий Ули Штилики ҳамда ярим ҳимоячи Сон Хёнг Мин қатнашмоқда.

"Плей-оффнинг ҳар бир ўйини қизиқарли бўлади. Биз мусобақада йўлнинг ярмини босиб ўтдик. Тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Гуруҳ босқичидаги фойдаланган тактикамизда катта ўзгаришлар бўлмайди. Осиё Кубогини 8та жамоа тарк этди, биз ҳамон шу ердамиз. Бундан хурсандман. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистон сюрприз кўрсатиб гуруҳдан чиқди. Улар ўтган ўйинни шу шаҳарда ўтказишди, бу Ўзбекистонга устунлик бериши ҳам мумкиндир", - дейди Штилики.

"Биз Австралияга чемпион бўлиш учун ташриф буюрганмиз. Бунинг учун охиригача курашамиз. Ўзбекистонга қарши кечадиган эртанги ўйинга тайёрмиз", - дейди Сон Хен Мин.

- Бугунги матбуот анжуманига Сон Хен Мин келганига қараганда эртага у асосий таркибда ўйнайди?
- Ҳа эртага бошланғич таркибга киритилади. Охирги 10 кунда у касал эди. Ҳозирда 90 дақиқа ўйнай оладими ёки йўқми буни эртага кўрамиз. Сон Ўзбекистон билан баҳсда янада ҳужумкор ўйин намойиш этади.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида қандайдир ўзгаришларни кўряпсизми?
- Рақиб жамоа ўзи истаганича ўзгаришларни қилиши мумкин. Лекин гап бунда эмас, муҳими бизнинг футболчиларнинг майдонда яхши ўйнай олиши. Биз профессионаллармиз. Ўйинда иштирок этаётган ҳар бир футболчи ўзи мустақил қарор қабул қила олиши керак.

- Осиё Кубогига кўплаб ёшларни олиб келдингиз...
- Таркибимиз анчагина янгиланди. Жаҳон чемпионатида ўйнаганларнинг аксарияти ҳозир жамоа сафида йўқ. Биз янги, ёш жамоани шакллантиряпмиз.

- Сиз тўрт йил олдин Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида иштирок этгансиз. Ҳозир нималарни ҳис қилаяпсиз?
Сон Хен Мин:
- Тўрт йил олдин жуда ёш эдим. Вақт ўтди, тажрибам ошиб бормоқда. Терма жамоа сафида кўплаб ўйинларда майдонга тушаяпман. Агар мураббийимиз менга ишонч билдирса бор кучим билан жамоага фойда келтириш учун ҳаракат қиламан.

- Эртанги ўйинда қандай ҳисобдаги ғалабадан хурсанд бўласиз?
Сон Хен Мин:
- Футболда муҳими ғалаба, мен учун қандай ҳисобда ютишнинг фарқи йўқ. Ғалаба бўлса бўлди.

- Нима учун сочингизни рангини қорага бўядингиз?
Сон Хен Мин: - Бу ҳеч қандай маънони англатмайди. Шунчаки шундай стил менга ёққани учун сочимни бўядим.

- Эртанги уйинда кандай режаларингиз бор?
- Уммонга қарши иккинчи таймда қандай ўйнаган бўлсак, Ўзбекистонга қарши ҳам шундай ўйин курсатамиз. Шунингдек, Австралия билан ўйинни ҳам курсатишимиз керак.

- Гуруҳ босқичида Жанубий Корея атига 3та гол урди. Эртага кўпроқ гол кўрамизми?
- Биз ҳар бир ўйинда кўп гол уришга ҳаракат қиляпмиз, лекин ҳар доим ҳам бунинг устидан чиқа олмаяпмиз. Ўйинимиз қовушиб кетса эртага кўп гол уришимиз ҳам мумкин. 

Матбуот анжумани сўнггида мен ҳам футболчига савол бердим: - Ўзбекистон терма жамоасидан нечта футболчини танийсиз?

"Байер" аъзоси жавоб беришга ўйланиб турганида мураббий унинг ўрнига жавоб берди: - Агар бугун кечки пайт рақибни ўрганишга бағишланган митингда ухлаб қолмаса барчасини таниб олади.


Хайрулла Холиқов
Мельбурн
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика