Украина терма жамоаси дарвозабони "Интер"да Онананинг ўрнини эгаллайдими?

Sherzod Nurmatov
29 июн 2023, 19:29
"Шахтёр" ва Украина терма жамоаси дарвозабони Анатолий Трубин фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин, деб хабар берди "Tuttomercatoweb".

Нашрнинг ёзишича, томонлар футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаган. Агар "нерадзурри"нинг амалдаги посбони Андре Онана ёзда жамоани тарк этса, трансфер амалга ошиши мумкин.

23 ёшли Трубин 2020 йилнинг январидан буён "Шахтёр" сафида ўйнамоқда. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

2022/23 йилги мавсум у жамоа сафида 38 та ўйин ўтказиб, 40 та гол ўтказиб юборган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи – 22 миллион евро.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb