UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Уилшир АПЛнинг топ-клублари қизиқишига қарамай, Райсга "Вест Хэм"дан кетмасликни маслаҳат берди Янгиликлар

Уилшир АПЛнинг топ-клублари қизиқишига қарамай, Райсга "Вест Хэм"дан кетмасликни маслаҳат берди

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир "Вест Хэм" хавбеки Деклан Райсга АПЛ топ-клубларининг қизиқишига қарамай, ўз жамоасидан кетмасликни маслаҳат берди.

"Нега у "Вест Хэм"дан ҳозир кетиши керак? Буни бир неча бор айтдим, буни Декланнинг ўзи билан бўлган суҳбатда ҳам айтдим. У жамоа сардори, бош ўйинчи, ҳар бир ўйинда майдонга тушмоқда. "Вест Хэм" ҳам тўғри йўналишда ривожланмоқда.

У титул ютишни ва Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлайдиган ва кетишни истайдиган пайт бўлар. Балки "Вест Хэм"нинг ўзи Чемпионлар Лигасида бўлар, аммо чемпионлик учун курашиши қийин масала. Нима бўлганда ҳам, Райс ҳозирда ажойиб ҳолатда", - Уилшир.

Райс 2021/22 йилги мавсум "Вест Хэм" таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди. Transfermarkt 22 ёшли футболчини 70 млн еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика