Уго Льорис учун мавсум якунланди
06 май 2023 00:13
Янгиликлар
Уго Льорис учун мавсум якунланди
"Тоттенхэм" посбони Уго Льорис жароҳати сабабли АПЛнинг қолган турларини ўтказиб юборади.
"Тоттенхэм"нинг асосий посбони Уго Льорис сон қисмидан жароҳат олгани сабабли ушбу мавсумда қолган тўрт тур ўйинларида иштирок этмайди. Ушбу учрашувлар "Кристал Пэлас", "Астон Вилла", "Брентфорд" ва "Лидс"га қарши бўлиб ўтади.
Айни дамда "шпорлар" АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Льорис ушбу мавсум АПЛнинг 25 ўйинида иштирок этди ва 7 учрашувда гол ўтказиб юбормади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар