UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  12 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4

Учқун Қобилов: "Барча жамоалар "Динамо"га қарши бор кучи билан ўйнаяпти" Янгиликлар

Учқун Қобилов: "Барча жамоалар "Динамо"га қарши бор кучи билан ўйнаяпти"

«Динамо» - «Пахтакор-2» (2:1) ўйинидан кейин «Динамо» жамоаси катта мураббийи Учқун Қобилов учрашув ҳақида тўхталди.

- Учқун ака, биринчиликнинг аутсайдер клуби жиддий қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Чиндан ҳам рақиб жамоа анча ёш бўлишига қарамай, бизга қарши жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган бўлсакда, буни ҳисобда акс эттира олмаяпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятларни голга айлантирганимизда ҳисоб 5:0 кўринишида бўлиши керак эди. Афсуски, самарадорлик бобида оқсаяпмиз ва энди янада кўпроқ ишлашимиз керак. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик.

- «Динамо» сўнгги беш ўйинда 5 та ғалабани қўлга киритган бўлсада, ҳар бир баҳсда катта қийинчилик билан ғолиб бўлмоқда. Яъни бир гол фарқи билан. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи Лиганинг ўтган 7 тур якунларига кўра, шуни англадимки, ҳар бир рақиб айнан Самарқандга келиб «Динамо»га қарши бор куч ва имкониятини ишга солиб тўп сурмоқда. Ҳар бир жамоа жуда жиддий тайёргарлик билан келмоқда. Қолаверса, сафарда ўтказилган ўйинларимизда ҳам рақибларимиз «Динамо»га қарши худди сўнгги ўйинга тушгандек бор кучларини майдонга ташлашмоқда. Шу боис бўлса керак, қийинчилик билан бўлсада ғалабага эришаяпмиз.

- Бугун сафга яримҳимоячи Азамат Бобожонов қўшилган бўлса, энди ҳужумчи Алишер Холиқовнинг ўрни билинди…

- Бобожонов жароҳатдан фориғ бўлиб сафга қайтди. Унинг ёрдами жамоамизга муҳим. Тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов эса Нукусда сунъий қопламада оёғидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Унинг тикланиши учун икки ҳафтага яқин вақт кетади.

- Бугун яримҳимоячи Жасур Азимов ҳам жароҳат олди. Қолаверса, Саиджамол Давлатжонов ва Достон Ибрагимов ҳам таркибда йўқ. Улар «НБУ-Осиё»га қарши якшанба кунги учрашувда майдонга тушадими?


- Жасур Азимов жароҳати жиддий эмас. Унинг оёқлари томири тортишиб қолгани учун ўйинни давом эттира олмади. Кейинги ўйинга сафга қайтиши керак. Саиджамол ва Достон эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига таклиф этилган. Шу боис бизга ёрдам бера олишмаяпти. Кўриб турганигиздек, жароҳатлар ва бир қатор сабаблар боис жамоамиз оптимал таркибда тўп сура олмаяпти. Умид қиламанки, икки ҳафталардан кейин барча футболчилар имкониятидан фойдалана оламиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика