

Журналист Флориан Плеттенберг ўзининг Х саҳифасида хабар беришича, Саудия Арабистони клублари уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньесга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, “Ливерпул“да яна икки ҳужумчиси бўйича ҳам таклиф бор. Ёзда португалиялик Диогу Жота ва колумбиялик Луис Диас жамоани тарк этиши мумкин.
Луис Диас жорий мавсумда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган, Дарвин Нунес 46 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган. Диого Жота 36 учрашувда майдонга тушиб, 9 марта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.



