UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  17 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  2 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар

Сурия терма жамоаси бош мураббийи Марк Воттенинг фикрича, Ўзбекистонга қарши ўйинда муваффақият қозониш орқали зилзиладан талофат кўрган жабрдийда халқни кўнглини кўтариш мумкин.

Чемпионлик ва зилзила

"Казион бургутлари" мазкур турнирда ўнинчи бор иштирок этмоқда, сурияликлар 1994 йилги турнир ғолиби саналади. Яқинда мамлакатда содир бўлган табиий зилзала офатларидан сўнг ғарбий осиёликлар бироз мушкул вазиятда турнирга етиб келишди.

Саралаш босқичида "D" гуруҳидан ўрин олган Сурия 4 ўйинда 9 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ҳамда Ўзбекистондаги мусобақага йўлланмани қўлга киритди.


Мусобақага тайёргарлик

Вотте шогирдлари Дубайдаги йиғин доирасида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказди, яъни Хитой ва Қатар терма жамоалари билан икки маротабадан тўқнаш келишди. Шундан сўнг, "Казион бургутлари" Тошкентдаги об-ҳавога мослашиш мақсадида йиғинни Душанбеда давом эттиришди ва Тожикистон ёшлари билан икки маротаба назорат учрашувида майдонга тушди.

Ўртоқлик учрашувлари

Сурия — Хитой 0:1

Сурия — Хитой 2:1

Сурия — Қатар 1:3

Сурия — Қатар 4:0

Сурия — Тожикистон 1:0

Сурия — Тожикистон 2:1

Аммо йиғинлар ўртасида Сурияда зилзила юз берди ва Дамашаққа қайтгач, нидерландиялик мураббий ўз ўйинчиларини оилаларининг ёнида туриши учун қўйиб юборди.

“Биз Ўзбекистондаги мусобақада иштирокчи эканлигимиздан хурсандмиз. Сурия ушбу турнирда иштирок этмаганига анча вақт бўлганди”, - дейди Вотте.

“Албатта, сўнгги 10-12 йил мамлакат аҳолиси учун осон бўлмади; бу авлод оғир кунларда ўсиб-улғайган, шунингдек, зилзиладан кейинги вазиятдан сўнг уларга осон эмас. Биз Дубайдан эндигина қайтган эдик, ўшанда Сурия шимолида зилзила бўлганди, шу боис йигитларга оилаларининг ёнида қолиб, уларни авайлашлари учун беш кунлик таътил бердик. Умид қиламизки, бу ерда эришадиган натижаларимиз орқали Сурия халқига оз бўлса-да, қувонч бағишлай оламиз”, - дея қўшимча қилди мураббий.

Суриядан илгари 62 ёшли нидерландиялик мутахассис Марокаш ёшлар термасида 5 йил ишлаган ва унинг шогирдларидан айримлари асосий жамоа билан биргаликда Қатардаги мундиалнинг ярим финалига қадар етиб борди.

“Марокашнинг узоқ муддатли стратегияси бор эди. Ёшлар таркибидаги кўплаб иқтидорли ўғил болалар ҳар куни биргаликда машғулот ўтказишарди. Уларга қироллик академияси яхши шароитлар яратганди. Жаҳон чемпионати ярим финалида беш нафар ёш шогирдимни кўрганимдан бағоятда мамнун бўлдим, аммо бу бир кечада эришиладиган муваффақият эмас. Бунинг учун узоқ вақт сарфлашингиз керак. Бунда клублар ва иншоотлар, шунингдек, Европага кетадиган футболчилар муҳим роль ўйнайди. Марокаш Африка мамлакатлари учун ажойиб намуна ҳамда Сурия каби мамлакатнинг узоқ муддатда шу каби натижаларга эришиш йўлида интилиш учун туртки бўлади”.

Суриянинг шон-шуҳрат йўлидаги дастлабки тўсиқ 2008 йилги финалчи, жорий турнирда эса улкан мақсадларни кўзлаётган мезбонлар бўлади. 2020 йилги мусобақа пандемия сабабли бекор қилингач, Ўзбекистон турнирни ўтказиши учун уч йил кутишига тўғри келди.

"Биз бу турнирни анчадан бери кутгандик. Пандемия сабаб мазкур ёшдаги терма жамоа аъзолари расмий халқаро ўйинларда қатнашишмади. Шу боис бундай муаммо ҳамма терма жамоада бўлса керак. Биз саралаш баҳслари, ўртоқлик ўйинлари орқали уларни ўргандик. Рақиблар ҳақида тасаввурга эгамиз. 

Мусобақага ҳар бир жамоа катта мақсадлар билан келган. Биз ҳам олдимизга олий мақсад қўйганмиз – Осиё чемпиони бўлиш ва Жаҳон чемпионатига йўл олиш", - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Таркиб

 

Таркибга жалб этилган 23 нафар футболчидан 6 киши легионер саналади. Булар — дарвозабон Максим Сарраф (ЦСКА, Россия), ҳимоячи Аннас Ал-Ҳардан (Алборг, Дания), ярим ҳимоячи Малик Жанир (Ал Васл, БАА) ва ҳужумчилар Элиас Сафар (Жарфалла, Швеция), Ҳозан Осман (Де Графсхап, Нидерландия), Мустафо Абдуллатиф (Герта, Германия).

Жамоа ҳужумчиси Хозан Осман саралаш босқичида 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика