UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  0 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  4 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  8 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   9

U-20 жаҳон чемпионати статистикаси: Марадона, Месси ва Ҳоландлар нима каромат кўрсатган? Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати статистикаси: Марадона, Месси ва Ҳоландлар нима каромат кўрсатган?

Фредди Аду, Бэбито, Эрлинг Ҳоланд, Диего Марадона, Лионель Месси ва Хавига алоқадор фактлар билан танишинг.

127,000

1991 йил мезбон Португалия ва Бразилия ўртасидаги финал ўйинига 127 000 томошабин ташриф буюрди, бу 20 ёшгача бўлган жаҳон чемпионати тарихида бир ўйинга мухлислар ташрифи бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Мануэль Руи Коста, Луиш Фигу, Жоау Пинто, Роберто Карлос, Пауло Нунес ва Жоване Элбер каби бўлажак юлдузлар иштирок этишган "Estadio da Luz"даги беллашувда Карлуш Кейруш бошчилигидаги Португалия пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи чемпионликни қўлга киритганди.

Умумий томошабинлар ташрифи бўйича эса 1983 йилги Мексикадаги мундиал энг яхшиси ҳисобланиб, унда Бебето, Дунга, Пол МакСтай, Тони Полстер, Олег Протасов, Таб Рамос ва Марко ван Бастен каби футболчиларга мухлислик қилиш учун ҳар ўйинда ўртача 36 099 томошабин йиғилган.


15

Ушбу ёш тоифасидаги турнирининг 15 нафар ғолиби кейинчалик миллий терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган, булар: Диего Марадона (1979 йил U-20 жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган), Бебето, Дунга, Жоржиньо (1983), Мюллер, Таффарел (1985), Дида (1993) Икер Касильяс, Карлос Марчена, Хави (1999), Лионель Месси (2005), Анхель Ди Мария (2007), Альфонс Ареола, Поль Погба, Флориан Таувин ва Самуэль Умтити (2013).

14

Мондай Одиака Душанба Одиака U-20 жаҳон чемпионати тарихидаги энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. Нигериялик футболчи 1985 йил Канада дарвозасига атиги 14-сонияда гол урган. Унинг ватандоши Жон Овоэри эса 2005 йил ушбу рекорддан тўрт сония кейин рақиб дарвозасини ишғол қилган.


13

Жейсон Бирн U-20 жаҳон чемпионати тарихидаги энг ёш футболчи ҳисобланади, у 1991 йил Ирландия Республикаси сафида 13 ёш-у 3 ойлигида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушган. 

Иккинчи ўринда АҚШ ўйинчиси Фредди Аду жойлашган. Футболчи 2003 йил Германияга қарши майдонга тушганида, 14 ёш-у 6 ойлик эди. Америкалик ўспирин (2003, 2005, 2007) Саудия Арабистони вакили Абдулраҳмон ал Руми билан бирга (1985, 1987, 1989) уч бор ушбу турнирда иштирок этган.


12

Аргентина ва Бразилия кетма-кет ғалаба қозониш бўйича етакчи саналади. Бебето, Дунга, Жовани, Жоржиньо, Мьюллер, Силас, Таффарел ва Цезарь Сампаио "Селесао"га 1983–1987 йиллар оралиғида кетма-кет 12 учрашувда ғалаба қозонишига ёрдам берган. Аргентиналиклар эса Макси Родригес, Андрес Д'Алессандро, Леандро Романьоли, Хавьер Савиола, Хавьер Маскерано ва Карлос Тевес каби футболчилар 2001 йилдан 2003 йилга қадар шунча ўйинда зафар қучишига ёрдам берган.


11

Аргентиналик Хавьер Савиола бир турнирда гол уриш бўйича рекордчи саналади: 2001 йилги мундиалда у 11 та гол урган. 1997 йил Бразилия аъзоси Адаилтон 10 та тўп киритган. Ўз майдонида 2001 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина 27 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Умумий голлар бўйича ҳеч қайси жамоа ҳали уларга тенглаша олгани йўқ.

9

Эрлинг Ҳоланд 2019 йилги турнирда Гондурсага қарши баҳсда рақибни 9 марта жазолади — бу бир ўйинда бир футболчи томонидан урилган энг кўп гол саналади. Ўша учрашувда 12:0 ҳисобида ғалаба қозонган Норвегия мусобақа тарихидаги энг йирик ҳисобни қайд этди, аммо мазкур ғалаба ҳам жамоага гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмади. Турнирдаги иккинчи энг йирик ҳисоб 1997 йил содир бўлган, унда Бразилия Бельгия дарвозасига жавобсиз 10 та тўп киритган.


8

Лес Шайнфлюг мураббий сифатида Австралия билан 8 маротаба ушбу турнирда иштирок этган. Бу борада иккинчи энг яхши кўрсаткич Испания билан беш марта мусобақада қатнашган Чус Переда ҳисобланади. Ўз навбатида, Хосе Пекерман U-20 жаҳон чемпионатида Аргентина билан тўрт маротаба иштирок этиб, шуларнинг учтасида чемпионликни қўлга киритган.

7

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги кетма-кет еттинчи жаҳон чемпионати турнирнинг амалдаги ғолибисиз ўтказилади. 2019 йил сўнгги бор ғолиб бўлган Украина, 2017 йилда Сербия, 2015 йилда Франция, 2013 йилда Бразилия, 2011 йилда Гана ва 2009 йилда Аргентина шоҳсупага кўтарилиб, навбатдаги турнирда иштирок эта олмаган.


6

Аргентинада кичик мундиал доирасида олтита титул мавжуд, Бразилияда эса ундан битта кам. Сўнгги тўртта кубок Европага йўл олган, охирги ўнта мусобақанинг фақат биттасида титул "Кўҳна қитъа"га насиб этган.

4

Юрий Сивуҳа майдонда ўйнаган дақиқаларидан кўпроқ сейв амалга оширган. Тунисдаги мундиалда у атиги уч дақиқани майдонда ўтказган. Мусобақанинг ярим финали доирасида Уругвайга қарши баҳснинг 119 дақиқасида СССР посбони захирадан майдонга туширилган Сивуҳа пенальтилар сериясига рақибнинг икки зарбасини қайтариб, жамоасига финал йўлланмасини тақдим этади. Жамоа мураббийи Сергей Мосягин финалда ҳам ушбу услубни такрорлайди ва қўшимча бўлимлар якунланишига икки дақиқа қолганда Юрийни ўйинга ташлайди. Дарвозабон эса яна иккита пенальтини қайтаради ва ўзи ҳам гол уриб, жамоасига титул тақдим этади.


4

Нигерия 1989 йил Саудия Арабистонида ўтказилган мундиалнинг чорак финалида СССРга қарши баҳс олиб боради ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, сенсацион тарзда ҳисобни тенглаштиради. U-20 жаҳон чемпионати доирасида мағлубиятга учраётган бошқа ҳеч бир жамоа учтадан ортиқ тўп киритгани йўқ. Учрашув якунига ярим соат қолганда совет жамоаси 4:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Аммо 21 дақиқа ичида улар дарвозасидан тўртта тўп олиб чиқди ва ўйин қўшимча бўлимларга қадар давом этди. "Даммам мўъжизаси"да Нигерия пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган. СССР ёшлари таркибидаги ноаниқ пенальтини эса ёш футболчи Миржалол Қосимов амалга оширганди.


0

Бирорта хорижлик мураббий U-20 жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган. Фақатгина иккитаси финалга қадар етиб борган: 1981 йилги турнирда Эваристо де Маседо Қатар мураббийлигида Ғарбий Германияга ютқазган бўлса, 1999 йил Филипп Труссье қўл остидаги Япония ҳал қилувчи баҳсда Испанияга имкониятни бой бериб қўйган.


Ёшлар термасидаги шонли йўлини давом эттира олган ўзбекистонликлар 

U-20 жаҳон чемпионати. Маскерано танлаган 21 нафар футболчи 

U-20 Жаҳон чемпионатининг барча "Олтин тўп" соҳиблари: Марадона, Просинечки, Савиола, Исмоил Матар, Месси, Агуэро, Погба ва бошқалар 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика