UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  302 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди! Янгиликлар

Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!

Италия бунга йўл қўймаслиги учун нима қилиш зарур?

Жаҳон чемпионатига 28 йилда илк бор чиқиш учун Норвегия ўз уйида эстонияликларни мағлуб этиши ва Италияга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслиги талаб қилинарди – аниқ ҳисоб эса ҳар икки терманинг биттадан учрашувидан сўнг маълум бўларди. 

Биринчи вазифани скандинавлар муваффақиятли бажара олишди, лекин осон бўлди дейиш қийин.

Норвегия тўп назоратини илк дақиқалардан ўз қўлига Олди — 80%, қаторасига иккита бурчак зарбаси, дастлабки 8 дақиқада эса 4 та зарба йўллади. Шунга қарамай, эстонияликлар анча вақтгача қаршилик кўрсатишди. Вақти-вақти билан улар ўйинни ўз дарвозаларидан бироз узоқлаштиришни ҳам уддалашди. 

Шу ўринда, мухлисларнинг ёдида бўлса ажаб эмас норвегияликлар айнан Эстония дарвозасига гуруҳдаги рақиблар орасида энг кам гол уришга муваффақ бўлганди: Италияга — 3 та гол, Исроилга — 4 ва 5 та, Молдавияга — 5 ва 11 (!). Эстония билан биринчи баҳсда эса минимал ғалаба расмийлаштирилганди (1:0).

Холанд ва Сёрлот майдонда бўлса ҳам норвегияликларга ҳужумларни аниқ якунловчи зарба етишмасди. Ғалатироқ туюлиши мумкин, кўрмаганлар ишонмаслиги ҳам мумкиндек, аммо 30-дақиқада аниқ зарбалар бўйича Эстония олдинда эди — 1:0. Умумий зарбалар сони эса 2:11...

Биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади. Ўйиндан келиб чиқсак, дуранг бўлим учун адолатли якун эди: скандинавлар майдондаги катта устунликка қарамай, бирорта юз фоизлик вазият ярата олишмади ва 0,85 xG қайд этишди.

Танаффусдан қайтгач, Норвегия дарҳол ишга жиддий киришди ва омад ҳам улар томонга ўгирилди. Эстонияликлар бор кучлари билан рақибга қаршилик қилишарди, аммо Бергенинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин Сёрлотни зарарсизлантира олишмади. Биринчи гол хурсандчилиги тугаб улгурмай, "Атлетико" ҳужумчиси эса дублга эришди. Бу сафар ассист "Боруссия Дортмунд" вакили Юлиан Рюэрсон ҳисобига ёзилди. Натижада, 52-дақиқадаёқ бу баҳсда сенсация бўлмалиги аниқ бўлиб улгурди.

Шундай бўлсада, скандинавлар тўхташни истамасди! Елкадаги босим юки йўқолиб, шунчаки футболдан завқ олиш имкони пайдо бўлди. Рюэрсон яна тўпни ҳаводан жарима майдончасига йўллади, охирги зарбани бу сафар Эрлинг Холанд амалга оширди. 6 дақиқа ичида 3 та гол!

Учинчи гол ортидан тўртинчиси ҳам ўзини узоқ куттирмади. Давид Меллр узоқ бурчакни нишонга олиб тўпни узатди, Холанд эса айнан шуни кутиб турганди. Эрлинг — жорий мавсум 30 та гол урган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун унга бор йўғи 19 та учрашув етарли бўлди! Ҳақиқий киборг!

Ўйиндаги сўнгги гол эса норвегияликлар дарвозасига урилди. Ҳимоячилар Роби Саарма осонлик билан қочиб кетиб, Нюланднинг ҳаракатларига қарама-қарши йўналишда зарба беришга имкон яратиб беришди. Дастлабки 50 дақиқада жамоалар бирорта гол ура олмаган бўлса, кейинги 15 дақиқада — "сразу" 5 та. Қолган дақиқаларда жамоалар финал ҳуштагини кутиб ҳаракат қилишди. Фақат бир вазиятда рикошетдан сўнг тўп Нюланд дарвозаси тўсинига тегди.

Охирги турдан ва Италияга сафардан аввал Норвегия рақибдан 3 очко олдинда ва тўплар фарқи "+29". Италияликларда эса "+12". Женнаро Гаттузо жамоаси гуруҳда биринчи бўлиши учун Норвегияни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратиши керак. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг, Норвегиядаги, биринчи тўқнашуви 3:0 ҳисобида Холанд ва шериклари фойдасига ҳал бўлганди. Энди ана ўша рақибни 9 та тўп фарқи билан таслим этиш — эртакка ўхшайди.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 ноя 19:37:05
Mаъруф Муродов
MENTAL!ST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kecha kimdir 4 ta gol ursa yetadi deb no'to'g'ri ma'lumot bergan bo'lsa, bugun shu xatoni Omonjon degan jurnalist ukamiz to'g'rilabdi. Shu CA dagi eng normal va futboldagi hech qaysi jurnalist yozmagan mavzularni aynan shu jurnalist yozib chiqadi.
Ажойиб
   
14 ноя 19:11:49
MENTAL!ST
Mаъруф Муродов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман бу сайтта профессионаллар ишлашига ишонмиман. Кеча бошқа постта Италия 4 тўп фарқи билан ютса кифоя диб ёзилганди. Бугун эса 9 та дейишяпти. Бундан ташқари у-17 14-ноябрьда ўйниди диб кейин эса 15-деябди. Тушинарсиз.
Kecha kimdir 4 ta gol ursa yetadi deb no'to'g'ri ma'lumot bergan bo'lsa, bugun shu xatoni Omonjon degan jurnalist ukamiz to'g'rilabdi. Shu CA dagi eng normal va futboldagi hech qaysi jurnalist yozmagan mavzularni aynan shu jurnalist yozib chiqadi.
   
14 ноя 19:09:04
MENTAL!ST
Maqolani Omonjon To'xtamirzayev ukaxon jurnalistimiz yozgan bo'lsa, u holda maqoladan ayb izlamang. Hammasini to'g'ri yozibdi. Jahon Chempionati Yevropa kvalifikatsiyasida hech qanday o'zaro o'yinlarga qaraladi, to'plar nisbatiga qaraladi. Shuning uchun Italiya birinchi o'rin bilan chiqishi uchun juda ko'o'o'p gol urishiga to'g'ri keladi.
   
14 ноя 19:08:29
O.G Saydinova
Фифа турнирида туплар нисбатига каралади
   
14 ноя 18:06:39
Абдулазиз Кодиров
Этирозлар уринли боляпти зийрак мухлислар тогри этишяпти кеча битта акилли 4та топ фаркига деганди бугун биттаси 9 та гол фркига олдин узларинг бир бирларинг билан кнлишиб олишгин кейин маколани ёзларинг акиллилар,ха санларни каллаларинга кайдан келади ха каллаларинга
   
14 ноя 17:49:08
Mаъруф Муродов
Zohid Sheraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
Ман бу сайтта профессионаллар ишлашига ишонмиман. Кеча бошқа постта Италия 4 тўп фарқи билан ютса кифоя диб ёзилганди. Бугун эса 9 та дейишяпти.
Бундан ташқари у-17 14-ноябрьда ўйниди диб кейин эса 15-деябди. Тушинарсиз.
   
14 ноя 17:37:25
Лутфулла
28 йилда илк бор чиқиш учун...деганини тушунмадим. 28 йилдан кейин булмайдими? Илк сузи дастлабки дегани эмасми?
   
14 ноя 17:12:15
Narzulla
Zohid Sheraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
ЖЧ саралашида тўплар нисбати биринчи ўринда.
   
14 ноя 17:09:14
Asilbek 7
Zohid Sheraliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
Evropada undaymas toʻplar asosiysi
   
14 ноя 16:45:49
Zohid Sheraliev
Ca…биринчи навбатда уз-аро уйинга карайди..италия 4- туп фарки билан ютса .грухда биринчи уринни олади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика