UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

U-20 жаҳон чемпионати. Маскерано танлаган 21 нафар футболчи Янгиликлар

U-20 жаҳон чемпионати. Маскерано танлаган 21 нафар футболчи

Хабарингиз бор, 20 майдан 11 июнга қадар Аргентинада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мусобақа мезбонлари "А" гуруҳида Ўзбекистон, Гватемала ва Янги Зеландияга қарши рўбарў келади. 

Хавьер Маскерано бўлажак турнир учун 21 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни тақдим этди. Мезбонлар рўйхатида "Манчестер Юнайтед" футболчиси Алехандро Гарначо, "Брайтон" аъзоси Факундо Буонаноте ва "Реал Мадрид" футболчиси Нико Пас жой олмади. Бироқ таркибда бир қатор Европада ўйнайдиган футболчилар жой олишди. Келинг, улар билан қисқача танишамиз.

Дарвозабонлар

Федерико Гомес Герт ("Тигр")

19 ёшли посбон ҳали "йўлбарслар"нинг асосий жамоаси сафида дебют қилмаган бўлса-да, катта тажрибага эга ҳисобланади. Федерико 17 ёшгача бўлган терма жамоа сафида тўп тепишга ҳам улгурган. Қолаверса, жорий йил Колумбияда ўтказилган 20 ёшгача бўлган Жанубий Америка кубогида ҳам Хавьер Маскерано рўйхатидан жой олганди.

Лукас Лаваньино ("Ривер Плейт")

"Ривер Плейт"га Мартин Демикелиснинг келиши билан 18 ёшли посбон ўзининг дастлабки мавсумолди тайёргарлигига якун ясади. Айни пайтда у клубнинг иккинчи жамоасининг асосий посбони ҳисобланади. Эътиборли томони шундаки, у Маскерано томонидан ҳали майдонга туширилмаган.

Николас Клаа ("Ланус")

Маскерано рўйхатидаги катта сюрпиризлардан бири. "Ланус"нинг захира посбони ёшлар термаси билан бирорта йирик турнирда иштирок этмади. Шунга қарамай, мураббий унга имкон беришга қарор қилди. Бу эса Николас учун имконият бўлади.

Ҳимоячилар

Агустин Гиай ("Сан-Лоренцо")

19 ёшли ўнг қанот ярим ҳимоячиси Биринчи дивизионда энг кўп майдонда ҳаракат қилган футболчилардан бири саналади: у 32 ўйин ўтказди, ҳатто "Бока Хуниорс" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Гиай U-20 термаси сафида 9 та расмий ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Томас Авилес ("Расинг")

19 ёшли ҳимоячи U-20 Жанубий Америка кубогида учта ўйинда майдонга туширилди. Маскеранодан қўнғироқ бўлиши биланоқ, ёш йигитча дарҳол ижобий жавоб қайтарди. Авилес марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоясида фаол ўйин кўрсатади.

Лаутаро Ди Лолло ("Бока Хуниорс")

"Бока Хуниорс" ёшлар жамоасининг марказий ва чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилувчи ўспирин ҳали асосий клуб сафида дебют қилгани йўқ. Шунга қарамай, у Маскерано жамоасининг асосий таркиб футболчиларидан бири бўлиб келмоқда.

Валентин Гомес ("Велес Сарсфилд")

Чапақай марказий ҳимоячи қанотда ҳам ўйнай олади. 19 ёш бўлишига қарамай, Гомес ҳозирданоқ клубнинг асосий таркибига ўрнашмоқда. Ёшлар термасидаги илк учрашувини АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган футболчи ўз мамлакатидаги мундиалда бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилади.

Роман Вега ("Барселона")

19 ёшли чап қанот ҳимоячиси 2022 йилдан буён каталонияликларнинг "Б" жамоасида тўп тепмоқда ва бўлажак мундиалда ҳимояланиш ва ҳужум ташкил этишда хавфли қуролга айланиши кутилмоқда.

Валентин Барко ("Бока Хуниорс")

19 ёшли футболчи "Бока Хуниорс" чап қанотининг муҳим фигураларидан бири саналади. Мальдонадо кубоги соҳибига айланган Барко тўпиғидаги жароҳат туфайли U-20 Жанубий Америка кубогини ўтказиб юборди. Аммо бўлажак турнирда асосий таркиб футболчиларидан бири сафида майдонга тушиш эҳтимоли юқори.

Ярим ҳимоячилар

Федерико Редондо ("Аргентинос Хуниорс")

Ўйин услуби Бускетсга қиёсланаётган "кичкина шаҳзода"нинг майдонни кўриш қобилияти жуда юқори. Редондо ёшлар термаси билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этганига қарамай, йирик турнирларни ўтказиб юборганди.

Максимо Перроне ("Манчестер Сити")

Аргентина футболининг марваридларидан бири ўтган йилнинг бошида "Велес" сафида дебют қилди ва тезда жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди. Унинг салоҳиятини юқори баҳолаган Пеп Гвардиола футболчини "Манчестер Сити"га олиб келди. Мамлакатнинг 16 ёшгача бўлган термасида ҳам тўп тепишга улгурган ёш юлдузнинг қандай иқтидорга эга эканлигини гувоҳи бўламиз.

Жино Инфантино ("Росарио Сентраль")

Чап қанотнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси клуб сафида 68 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Маскерано учун бундай ўйинчилар жуда муҳим саналади. Қолаверса, Инфантино U-20 Жанубий Америка кубогида жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган.

Игнасио Мирамон ("Химнасия")

Маскерано танловидаги кутилмаган футболчилардан яна бири бўлган Мирамон терма жамоа иштирокидаги ўртоқлик учрашувларига жалб этилганига қарамай, унчалик ишончга эга эмасди. Эҳтимол, мутахассис йўқотишлар ўрнига ушбу танловни амалга оширган бўлиши мумкин.

Валентин Карбони ("Интер")

10-рақамдаги юқори дриблинг соҳиби ёшлар терма жамоасининг асосий футболчиларидан саналади. Қизиқ томони шундаки, аввалига Карбони Италия U-17 жамоасида ҳаракат қилиб, 11 учрашувда 4 та гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, у миллий терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалонининг эътиборига тушган ва бир неча бор йиғинга жалб этилган.

Хуан Гауто ("Уракан")

18 ёшли "Уракан"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси клуб сафида ҳам ўз ўрнига эга футболчилардан бири саналади. Гауто ёшлар терма жамоаси билан Мальдонадо кубогида чемпион бўлишга ҳам эришди.

Ҳужумчилар

Матиас Суле ("Ювентус")

Гарначо, Паз, Буонанотте каби футболчилар йўқлигида Суле Маскеранонинг ишонган тоғи бўлиши талаб этилади. Аллегри ҳам уни "Юве"да Ди Марияга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шунингдек, у Аргентина миллий терма жамоаси йиғинига ҳам чақирилган.

Лука Ромеро ("Лацио")

Бошқалардан фарқли ўлароқ, Ромеро Аргентинанинг учта ёш тоифасидаги (U-15, U-17, U-20) либосини кийишга улгурди. 2020 йил "Мальорка"да дебют қилишга улгурган Ромеро 9 ўйинда битта гол урди. 2021 йил эса ёш йигитча "Лацио"га ўтиб, 21 учрашувда битта тўп киритди. Бўлажак мундиалда Луканинг 11 талик таркибдан ўрин олиш эҳтимоли юқори.

Алехо Велиз ("Росарио Сентраль")

19 ёшли ҳужумчи терма жамоа билан U-20 Жанубий Америка кубогининг тўртта учрашувида ҳам майдонга туширилди. 9-рақамли форвард тўп билан ўйнашда яхши ҳаракатланади, қолаверса, кўп югуради ва бўшлиқ ҳосил қилишда фаол.

Брайан Агирре ("Ньюэллс Олд Бойз")

20 ёшли "Ньюэллс Олд Бойз" вингери иккала оёқда ҳам самарали ўйнаш қобилиятига эга. Агирре Аргентина Биринчи дивизионида 29 учрашувда майдонга тушди. У ёшлар термасига мунтазам чақириб келинмоқда.

Игнасио Маэстро Пуч ("Атлетико Тукуман")

"Атлетико Тукуман" кашфиёти клуб сафида аллақачон 29 ўйин ўтказиб, икки бор рақиб посбонларини ранжитди. 19 ёшли форвард ёшлар термаси иштирокидаги кўпгина ўйинларда ҳал қилувчи вазифани бажарган. Пуч рақиб ҳимоячиларига босим ўтказишда юқори маҳоратга эга ҳисобланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика