UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  0 17:47Ўзга олам вакиллари  3 17:40Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)  0 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  3 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  5 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  15 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  10 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  18 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0

U-16 ва U-19 Осиё Чемпионатлари финал босқичи қаерда ўтказилиши маълум бўлди Янгиликлар

U-16 ва U-19 Осиё Чемпионатлари финал босқичи қаерда ўтказилиши маълум бўлди

U-16 Осиё Чемпионати-2016 ҳамда U-19 Осиё Чемпионати-2016 финал босқичларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар маълум қилинди.

Унга кўра 16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўратсидаги Осиё Чемпионати келаси йили Ҳиндистонда ўтказиладиган бўлди.

U-19 терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати эса Бахрайнда бўлиб ўтиши ҳақида қарор қилинди.

Ушбу мусобақаларнинг саралаш босқичлари ўтказиладиган ҳудудлар эса 5 июнь куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан кейин маълум бўлади.

Таъкидлаш керакки, мезбонлар финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлганига қарамай, Ҳиндистон ҳам, Бахрайн ҳам саралаш босқичида қатнашишга қарор қилишди.

U-16 Осиё Чемпионати саралаш босқичида жами 45та жамоа иштирок этади. Улар икки минтақага бўлинади: Ғарбий ва Шарқий. Ғарбий минтақада 24та, Шарқий минтақада эса 21 жамоа.

Ғарб минтақасидаги жамоалар 4 жамоадан 6 гуруҳга бўлинади. Шарқда битта 5 жамоали ҳамда 4та 4 жамоали гуруҳлар ташкил қилинади.

Ҳар бир гуруҳнинг ғолиблари ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тўртта иккинчи ўрин соҳиблари Чемпионатнинг финал босқичига йўл олади. Саралашда қатнашишга қарор қилган турнир мезбони — Ҳиндистон агар ўзи иштирок этган гуруҳ ғолиби бўлса ёки энг яхши натижа кўрсатган тўрт жамоанинг бирига айланса, у ҳолда иккинчи ўринлар орасида энг яхши натижа қайд этган 5-жамоа ҳам финал босқичига йўл олади.

U-19 Осиё Чемпионати саралаш босқичида жами 43 жамоа иштирок этади. Улар ҳам0 икки минтақага бўлинади: Ғарбий ва Шарқий. Ғарб минтақасида жамоалар сони 25та, Шарқда эса 18.

Ғарб минтақасидагилар битта 5 жамоали гуруҳ ҳамда бешта 4 жамоали гуруҳларга бўлинади. Шарқ эса иккита 5 жамоали гуруҳ ва яна иккита 4 жамоали гуруҳларга бўлинади.

10та гуруҳнинг ғолиблари ҳамда иккинчи ўринлар орасидан 5та энг яхши натижа қайд этган жамоа финал босқичига йўл олади. Агар Бахрайн ўз гуруҳида ғолиб бўлса ёки энг яхши натижа кўрсатган 5та иккинчи ўриндаги жамоалардан бири бўлса у ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганлар орасидан энг яхши олтинчи натижани қайд этган жамоа ҳам финал босқичига йўл олади.

Ўзбекистоннинг ҳар икки ёшдаги терма жамоалари ҳам ушбу саралаш баҳсларида иштирок этади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон U-16 термажамоасига Тимур Олимхўжаев бошчилик қилаётган бўлса, U-19 терма жамоасида Жасур Абдураимов иш олиб бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика