UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   0 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  3 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   3 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  16 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Турон" назорат баҳсида "Истиқлол"ни мағлубиятга учратди

Теглар :  ТуронИстиқлол
Бугун Олтиариқ туманидаги "Имкон-арена" ўйингоҳида Фарғонанинг "Истиқлол" ва Яйпаннинг "Турон" жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Темур Маматмуродов "Турон" дарвозасини ишғол этиб, "Истиқлол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Турон" жамоаси вакиллари иккита гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Дастлаб Жавоҳир Сохибов пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, иккинчи бўлим охирги дақиқаларида Асилбек Қаюмов "Турон"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Учрашув шу тариқа "Турон" жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
Олтиариқ. "Имкон-арена" ўйингоҳи.

"Истиқлол" - "Турон" 1:2
Голлар:
Темур Маматмуродов (1:0), Жавоҳир Соҳибов пен. (1:1), Асилбек Қаюмов (1:2)

"Истиқлол": Нодирбек Ашурматов, Абдухолиқ Қурбонов, Умар Адҳамзода, Ҳожиакбар Юнусов, Улуғбек Худойбердиев, Аббос Махсталиев, Элёр Мамасолиев, Темур Маматмуродов, Рустам Абдуҳамидов, Роббим Ҳасанов, Файзулло Жуманқўзиев
Захира: Жасурбек Эрмаматов, Хумоюн Бойқўзиев, Элёр Мўйдинов.

"Турон": Акмал Ортиқов, Шохрух Холматов, Исмоил Охунжонов, Элбек Отақулов, Аслиддин Тоштемиров, Суннатилло Эрматов, Жавоҳир Соҳибов, Баҳодир Акрамов, Хуршид Асқаралиев, Дониёр Исмоилов, Даврон Исоқов
Захира: Мирзохид Жалилов, Аюбхон Исоқов, Аслбек Қаюмов, Достон Мелиқўзиев, Билол Тошмирзаев, Иброҳим Аҳмаджонов, Саидабзалхон Ахроров, Мухаммадкомил Низомов, Дилшод Хушбаков


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика