Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди
04 июл 09:24
Янгиликлар
Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди
Италиянинг "Брешия" клуби профессионал футбол лигаларидан бутунлай чиқариб юборилди.
Бу ҳақда Италия футбол федерацияси расман хабар берди. Жамоа C Серияда иштирок этиш учун бериладиган лицензияни қўлга кирита олмаган. Бунга жамоа раҳбари Массио Челлино ходимлар олдидаги маош бўйича қарзни тўлашдан бош тортгани сабаб бўлган. Президент 3 миллион евро миқдоридаги қарздорликни ёпишни истамаган.
Шу тариқа, 1911 йилда асос солинган жамоа банкрот деб эълон қилинди ва ҳаваскорлар лигасига тушириб юборилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар