UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  2 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  7 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  5

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью Янгиликлар

Туркиядан варианти нима учун ўхшамади? Қайси даврадаги "Навбаҳор" кучли? Эҳсони Паншанбе билан интервью

Жорий йилда чемпионатимизда бир қатор легионерлар ўзларидан ижобий таассурот қолдиришга эришишди.

Уларнинг сафига "Навбаҳор"нинг тожикистонлик футболчиси Эҳсони Паншанбени ҳам кирита оламиз. Жамоага келган илк кунидан бошлаб мухлислар томонидан илиқ қарши олинган ярим ҳимоячига шу кунга қадар кўпгина чемпионатлардан таклифлар бўлди. Лекин нима учун "Навбаҳор"да қолишни афзал кўрди? Ушбу саволга қуйидаги интервью орқали жавоб олишингиз мумкин. 

- "Навбаҳор"да 2020 йилнинг иккинчи даврасидан бошлаб тўп тепиб келмоқдасиз. Деярли иккита мавсумни гувоҳи бўлдингиз. Жамоанинг мана шу икки мавсумдаги иштирокида қандай фарқ сездингиз? Таққослаган ҳолда баҳо бера оласизми?

- Ҳа, 2020 йилнинг иккинчи қисмида жамоага келгандим. Ўтган ва ундан олдинги мавсумда пастки ўринларни эгалладик. Шу боис катта фарқ кўрганим йўқ. Мухлислар биздан кўпроғини кутишади. 

- Клубга мослашиш ва ўйинга қўшилиб кетиш қийин кечмадими? Доим айтиб келамиз "Навбаҳор"да ўйнаб кетиш, босимни енгиб ўтиш осон эмас...

- Албатта, жамоага ва янги коллективга ўрганиш бироз вақт талаб қилди. Менимча ҳар бир футболчи бошқа бир жойга келганда маълум бир қийинчиликларга дуч келади. Бегона муҳит, мураббийнинг фалсафаси ва йигитлар билан чиқишиб кетиш. Тожикистон ва Ўзбекистон бир-бирига яқин халқ бўлгани учун ўрганиш қийинчилик туғдирмади. Жамоадошларим мени қўллаб-қувватлади. Мухлислар барча нарсани ишга солишди. 

- Бу мавсумнинг иккинчи даврасини ҳисобга олганда "Навбаҳор" қайси ўринларга мос, дея оласиз?

- Тан олиш керакки, биринчи даврада ўз имкониятларимиз даражасида ўйнай олганимиз йўқ. Иккинчи даврада эса нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Тартибли ўйин кўрсатдик. Натижалар ёмон бўлмади. Агарда чемпионат яна бир неча тур давом этганида "Навбаҳор" бемалол кучли тўртликдан ўрин эгалларди. 

- Ўтган мавсум якунида, мазкур йил ёзида бир қатор клублардан таклифлар бўлганди. Хусусан Туркия Суперлигаси вакили "Хатайспор" жамоаси сизни ҳарид қилмоқчи эди. "Лочинлар" сафида қолганингиз маош ва яхши шароитлар сабабми? Агарда ихтиёр ўзингизда бўлганида қайси бирини танлар эдингиз?

- Шартлар ва маошлар борасида сир сақлаш сиёсатини афзал кўраман. "Хатайспор" жуда яхши шароитларни таклиф қилди. Лекин икки томон трансферим борасида бир қарорга кела олишмади. 

- Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ҳам сизни ўз жамоасида кўришдан хурсанд бўлишини айтганди...

- Барча таклифларни агентим билан бирга муҳокама қиламиз. Биз асосан янги таклифларни келажак фаолиятимга қанчалик таъсир қилиши ҳақида ўйлаймиз. "Истиқлол" мен ўсган, катта тажриба тўплаган жамоа. Балки бир кун келиб қайтарман.

- Собиқ жамоангизнинг ўтган мавсумдаги муваффақиятлари ва ОЧЛда кучли рақибларни мағлубиятга учратгани тасодифми?

- Йўқ, тасодиф эмас. "Истиқлол"даги кўп футболчилар Тожикистон терма жамоасида ўйнашади ва халқаро тажриба тўплашган. ОЧЛда бутун юрагим билан "Истиқлол"га мухлислик қилдим. Уларнинг ғалабасига ишондим. 

- "Навбаҳор" мухлисларига тилакларингиз ва кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Кейинги фаолиятим қандай бўлади ҳаммасини вақт кўрсатади. Мухлисларга эса стадионга келиб доим қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Улар энг яхшилари. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика