Туриндаги фан-зонада содир бўлган тиқилинчда жароҳатланганлар сони 1000 кишига етди

Aslanov Jasurbek
4 июн 2017, 14:16
"Ювентус" ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашуви пайтида Туриндаги фан-зонада содир бўлган тиқилинчда шикастланганлар сони 1000 кишига етди.

Норасмий маълумотларга кўра, тиқилинчга ўсмирнинг петарда портлатгани ва бомба ҳақида бақиргани сабаб бўлган. Шу билан бирга ушбу воқеа тротуарга меттал дарвозаларнинг қулаши туфайли рўй берган бўлиши мумкин. Шикастланганлар орасида икки киши жуда жиддий жароҳатланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFP