UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  0 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  3 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  10 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  4 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  4 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1

Transfermarkt ва Championat.Asia Ўзбекистонда 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia Ўзбекистонда 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлигида олти номинация бўйича ғолиблар аниқлаб олинди.

Ҳужумчи Бобир Абдихолиқов йил ўйинчисига айланди. У 2022 йилги мавсум Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида 32 та ўйинда 26 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди. Шу сабаб Бобирнинг трансфер нархи ошди ва эндиликда 1 млн еврога баҳоланмоқда.



Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси устози Тимур Кападзе йил мураббийи бўлди. Унинг қўл остида фақатгина ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа Суперлигадаги илк мавсумидаёқ олтинчи ўринни эгаллади. "Олимпик" Ўзбекистон чемпионатида мавсум давомида бир неча бор ғалабага эришди ва номдор рақиблардан очко олди. Бундан ташқари, ёш мутахассис Олимпия термаси билан U-23 Осиё Кубоги финалчисига айланди.



Аббосбек Файзуллаев энг яхши ёш ўйинчи бўлди. "Пахтакор"нинг 19 ёшли хавбеки 32 та ўйинда 8 та тўп киритди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди. Файзуллаев голларидан бирини "Ал Таавун"га қарши ОФК Чемпионлар Лигасидаги ўйинда урди.



Энг яхши дарвозабон "Навбаҳор"дан Ўткир Юсупов бўлди. У 37 та ўйинда ўз дарвозасидан жами 21 та тўп олиб чиқди ва ўз ҳисобига 20 та "қуруқ" ўйин ёздириб қўйди. Юсупов 2022 йилда Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабонига айланди, Россия, Қозоғистон ва Камерунга қарши рақибларга қарши ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Шунингдек, энг яхши эркак ва аёл футзалчилар ҳам аниқланди: бу номинацияларда Ҳусниддин Нишонов ва Махлиё Сарикова муносиб деб топилди. Нишонов BMB таркибида мамлакат чемпионати ва Кубогини ютди, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасига футзал бўйича Осиё Кубогининг бронза медалларини олишга ёрдам берди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон чемпионатида 31 та учрашувда 23 та гол бор. 



Сарикова "Севинч" жамоаси таркибида 20 та ўйинда 18 та гол урди ва мамлакат чемпионига айланди.


Йил ўйинчиси – Бобир Абдихолиқов ("Энергетик-БГУ")

Йил мураббийи – Тимур Кападзе ("Олимпик")

Энг яхши ёш ўйинчи – Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор")

Энг яхши дарвозабони – Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Энг яхши эркак футзалчи – Ҳусниддин Нишонов (BMB)

Энг яхши аёл футзалчи – Махлиё Сарикова ("Севинч")

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика