UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13“Арсенал“ “Ман Сити“нинг икки футболчиси билан шартнома тузмоқчи  0 10:50“Ливерпуль“ яна бир футболчининг трансферини ҳал қилди (Фабрицио Романо)  2 10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  4 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  5 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  8 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  7 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2

Тошкентда 140 кундан буён ўйин ўтказмаган жамоага қарши ўйнаймиз Янгиликлар

Тошкентда 140 кундан буён ўйин ўтказмаган жамоага қарши ўйнаймиз

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида учта ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Дастлабки баҳс Туркияга қарши Анталиянинг Аланья шаҳарчасида ўтказилиб, унда терма жамоамиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кеча Тошкентга қайтиб келган терма жамоамиз энди 7 июнь куни "Бунёдкор" стадионида КХДРни қабул қилади.

Бўлажак рақибимиз саналган КХДР ўтган йили кузда ҳам Тошкентда ўртоқлик беллашуви доирасида меҳмон бўлганди. Ўшанда терма жамоамиз Марат Бикмаевнинг дубли эвазига ғалаба қозонганди.

Қайд этиш керакки, бу жамоа январда ўтган Осиё Кубогида ҳам иштирок этиб, ўз гуруҳидаги барча ўйинларда йирик ҳисобда мағлуб этилган ва қитъа чемпионатида ўз дарвозасидан энг кўп (14) гол ўтказиб юборганди.

Осиё Кубогидан кейин КХДР ҳали бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ ва 7 июнь куни қитъа чемпионатидан кейинги илк баҳсида терма жамоамиз рақибига айланади.

Кеча Туркиядан Тошкентга қайтган Ўзбекистон терма жамоаси бугундан эътиборан КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тараддуд кўришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни КХДР ҳамда 11 июнь куни "Бунёдкор" стадионида Сурияни қабул қилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика