Томас Мюллер: "Биз 2013 йилги кайфиятга қайтамиз"
11 окт 2017 15:45
Янгиликлар
Томас Мюллер: "Биз 2013 йилги кайфиятга қайтамиз"
"Бавария" етакчиси Томас Мюллер терма жамоа сафидаги учрашувлардан кейин клуб қароргоҳига келиб қўшилди.
Терма жамоа ихтиёридан клубга қайтган футболчилар Юпп Хайнкес қўл остидаги дастлабки машғулотларни ҳам ўтказишга муваффақ бўлишди.

"Юпп Хайнкес билан биз 2013 йилги мавсумда ажойиб дамларни ўтказгандик. Биз энди ўша йилги кайфиятга қайтамиз. Юпп бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жуда яхши танишмиз. Шу боисдан кўникиш учун ортиқча вақт кетмайди. Тез орада "Фрайбург"га қарши ўйин бизни кутмоқда. Бу баҳсда ғалаба ва фақат 3 очкони ўйлаяпмиз. Чиройли ва яхши ўйин билан бу мақсадга эришамиз. Бутун жамоа футболчилари, мураббийлар ва мухлислар ҳам тезроқ ишга киришишимизни ва ўйинларни соғинишган", - дейди Томас Мюллер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар