UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  4 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди" Янгиликлар

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди"

Осиё кубоги учинчи турида Ливанни мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов ўйиндан кейинги қисқа фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рустам, сизни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Гол ўтказиб юборганингизга қарамай, бугун ажойиб ҳаракат қилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўғрисини айтсам, бундай мусобақада оддий ўйинлар бўлмайди. Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Дастлаб, гол ўтказиб юбордик. Кейин эса рақиб қизил карточка олди. Шундан сўнг яратган вазиятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Урган голларимиз офсайд сабаб бекор қилинди. Яхшиямки, ўйинни ижобий натижа билан якунлай олдик. 

- Турнир сиз учун қандай ўтмоқда?

- Осиё кубоги мен учун жуда яхши ўтмоқда. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди. Ўткинчи ўйинлар ҳам йўқ. Нимчорак финал ўйини бугунги учрашувдан умуман қолишмаса керак. 

- Сизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга нима дея оласиз?

- Мухлисларнинг қўлловини ҳис қилиб турдим. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Президентимиз Эмомали Раҳмонга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи бизга вақт ажратгани албатта қувонтиради. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика