UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  36 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  5 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  60 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Тимур Турдиев: "Бугун омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Тимур Турдиев: "Бугун омад биз томонда бўлди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (0:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Шўртан" яхши жамоа эканини кўрдик. Ёш футболчилардан иборат таркиб яхши ўйин кўрсатди деб айта оламан. Бугун омад биз томонда бўлди. Юзага келган вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ғалабага эришдик.

"Шўртан" айни дамда қийин вазиятда эканидан хабардормиз. Жамоанинг келажаги бор, улар тез орада бундай вазиятдан чиқиб кетишига умид қиламиз. Ёш футбрлчилар ўйинлар мобайнида шаклланиб боришади. Биринчи давра билан солиштирганда ҳозирги "Шўртан" анча кучайган, жамоада ўсиш бор.

- Бу йилги мавсумда жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган?


- Насиб бўлса олдиндаги ўйинларда ғалаба қозониб яхши натижаларни кўрсатмоқчимиз. "Арал Самали" Про-лигага бу мавсумдан қўшилди. Ҳозирда жамоага бўлган эътибор жуда яхши. Биз ҳам яратиб берилаётган шароитларни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Жамоа сафар учрашувларига боришда қандай транспортдан фойдаланмоқда?


- Бизга замонавий автобус ташкил этиб берилган. Ушбу транспортда барча қулайликлар бор ва бизга йўлда қийинчиликлар туғилаётгани йўқ.

- Бугун жамоангиз кам ҳужум ташкил этди, бу режада бор эдими?

- Бугун "Шўртан" жамоасининг имконияиларини билган ҳолда шундай ўйин услуби танладик. Голни стандарт вазиятдан киритдик. Умуман олганда бугунги ўйинга тайёрлаган тактикамиз ўзини оқлади деб айтсак бўлади. "Шўртан" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика