UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  5 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Тимур Кападзе: "Ривожланишни истасак ётишимиз эмас, футбол ўйнашимиз керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ривожланишни истасак ётишимиз эмас, футбол ўйнашимиз керак"

Про лиганинг учинчи туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

 "Қийин ўйин бўлди.  "Бухоро" кучли рақиб эканлигини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Уларнинг иккинчи рақам остида ўйнаши кутилмаган ҳолат бўлди, дея оламан. Чунки қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйин ташкил қилишди. Тезкор гол уришганидан сўнг ҳимояда ўз имкониятларини кутишди. Шунга қарамай йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Тўғри хатолар ҳам кузатилди. Футболчилар илк бор бундай вазиятга тушишмоқда. Буни тушунса бўлади. Рақиб жисмоний жиҳатдан кучли экан. Яккакурашларда устун келишди. Жамоамизнинг ёш футболчилари ҳали ўзини кўрсата олади. Умуман олганда бу улар учун катта мактаб бўлди. Кўрган бўлсангиз, биринчи бўлимда 2-3та яққол голли вазиятлар юзага келтирдик. 

Танаффусда керакли кўрсатмаларни берилди. Шошилмасликни, кутиш кераклигини айтиб ўтдик. Сўнгги дақиқаларда таваккал қилиб ҳужум уюштирдик. Лекин қарши ҳужумда иккинчи гол дарвозамиздан ўрин олди. Менимча рақибнинг режаси иш берди. Зич ҳимояда ўйнаганига қарамасдан футболчиларим комбинацияларда яхши ҳаракат қилишди. Ҳар бир ўйин бизга хатоларимизни кўриб олиш имконини беради",- дейди Кападзе. 

- Иккинчи бўлим бошида футболчилардаги тезлик ва иштиёқ бўлим ўрталаридан сўнг йўқолиб қолгандек бўлди... 

- Рақиб зич ҳимояланди. Бундай вазиятда тезрок ўйнаш керак. Йигитлар ёшлик қилиб тўпни кўпроқ ўзида ушлаб кўп куч йўқотишди. Бундан тўғри хулоса чиқарамиз. 

- Сўнгги пайтларда ҳакамларга нисбатан эътирозлар кўпаймоқда. Эътиборли томони улар ўйинни натижасига ҳам таъсир қилишмоқда...

- Буни оддий мураббий, собиқ футболчи ва инсон сифатида қабул қиламан. Ҳамма хато қилади. Лекин хато атайлаб қилиндими ёки инсонийлик факторими. Шунга аниқлик киритиш керак. Бугун ҳакамлар кўп хато қилишди. Айниқса пенальти белгиланиши керак бўлган вазиятда. У ерда 11 метрлик нуқта белгиланиши керак эди. Ҳакам ҳам тўғри позицияда турганди. У атайин шундай қилдими ёки кўра олмадими унинг виждонига ҳавола. Менимча пенальти бергиси келмади. Бошқа курашларда ҳам чаладиган вазиятда чалмади. 

- "Бухоро" футболчиларининг ўйинни чўзиши бугунги учрашувга қай даражада таъсир қилди? Сизнингча бу тўғрими?

-  Фикрингизга қўшиламан. Бу хунук ҳолат. Боиси "Бухоро" "Реал"га қарши ўйнамаётган эди. Бу ҳам қайсидир маънода хурсанд қилади, мазкур ҳолат қисқа вақтда рақибларни бизни ҳурмат қилаётганини билдиради. Бизда ўйинда вазиятлар кўп бўлди, тўпни назорат қилдик. Рақиб эса темпни шу тариқа туширишга уринди. Бу ерда ҳакам ҳам рол ўйнайди. У ўйнашга қўйиб беришига боғлиқ. Биз ривожланишни истасак, ётиб олиб ўйинни чўзиш эмас, ўйнашимиз керак. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика