UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  2 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  19 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Алания" Норчаевга рухсат берди. ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча U-23 Осиё кубоги саралашидаги иштирокини ижобий натижа билан якунлади.

Эндиликда вакилларимиз олдида яна бир катта мусобақа Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутмоқда. Терма жамоа устози Тимур Кападзе мусобақага борадиган таркиб хусусида фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Осиё ўйинларига келадиган бўлсак, ёши катта футболчилардан фойдаланмаймиз. Биласиз, бу турнирга бир йил олдин рўйхат берилади. Кенгайтирилган рўйхатдан 50-60 нафар футболчи ўрин олади. 2001 ва ундан кичик ёшдагилар жалб қилинган. Кенгайтирилган рўйхатдагиларни чақирамиз. 3 нафар дарвозабон ва 19 нафар футболчи бўлади. Таркиб деярли аниқ. Иброҳимҳалил масаласида Сергей Юран билан гаплашяпмиз. Чунки "Пари НН"да захирада ўтирибди. Ўйин амалиёти кам. Агарда кечгача ҳал бўлса, олиб кетамиз. "Алания" Ҳусайн Норчаевга рухсат берди. Руслан Жиянов кетаётган пайтда Осиё ўйинларига чақиришни шартномага киритганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Насиб қилса, Осиё ўйинларига 16 сентябрь куни учиб кетамиз. 

— Абдуқодир Ҳусанов рўйхатда бўлмайди. Чунки ҳамма легионерларга хат юбордик. Жавоб олмадик. ЦСКА эса Файзуллаевни қўйиб юбормайдиган бўлди. Умаралида ҳам худди шундай ҳолат. 

— Осиё кубоги апрель ойида бўлади. Афсуски, фақат миллий терма жамоалар ФИФА кунларида расмий ўйинлар ўтказади. Қолган ёш жамоаларида бунга эътибор қаратишмайди. Ҳусанов ва легионерлар борасида муаммога дуч келишимиз мумкин. Ўйлайманки, муҳим паллада ватан учун ёрдам беришади. Қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика