

Squawka маълумотларига кўра, Холандга терма жамоа сафида хет-трик қайд этиши учун 6 та ўйин етарли бўлди. Қолаверса, Руминияга қарши беллашувда Эрлинг рақиб дарвозасига 7 марта аниқ зарба беришга эришди.
Эрлинг Холанд 2019 йилнинг сентябрида Норвегия терма жамоаси сафида Мальтага (2:0) қарши баҳсда дебют ўйинини ўтказганди. 20 ёшли ҳужумчи термаси сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.



