Тер Штегендан сўнг «Барселона»нинг яна бир етакчиси жароҳат олди

Khoja
26 сен 2024, 09:30
Кеча «Барселона» Ла Лиганинг навбатдаги турида «Хетафе»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлишига қарамасдан, Ламин Ямаль  баҳсда тўпиғидан жароҳат олган. Ҳужумчининг жароҳати жиддий эмас. Аниқ хулоса, 16 ёшли футболчини тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль жорий мавсум Ла лиганинг барча учрашувларида майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com