

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб каталонияликлар посбони Марк-Андре тер Штеген топилди.
Немис дарвозабони бутун ўйинни ўтказди. Унинг ҳисобида 3та сэйв бор. Бу унинг учун жорий мавсумдаги илк гол ўтказиб юборилмаган ўйин бўлди.
"Кўк-анорранглилар" Ла Лига турнир жадвалида 9 очко жамғарган ҳолда жадвалда 7-ўринда боришмоқда.


