Тер Штеген "Барса"нинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
24 ноя 2023, 09:39
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоасининг яқин орадаги ўйинларида қатнаша олмаслиги мумкин.

У аввалроқ белидаги оғриқ сабаб Германия терма жамоаси йиғинини ҳам тарк этганди. 

Дарвозабоннинг "Райо Вальекано"га қарши ўйиндаги иштироки масаласи бугун аниқ бўлади. Агар унинг ҳолати яхшиланмаса, ушбу учрашувда Иньяки Пенья майдонга тушади. 

Тер Штегеннинг 28 ноябрь кунига белгиланган ЕЧЛ учрашуви - "Порту"га қарши баҳсда қатнашиши ҳам ҳозирча сўроқ остида. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›