

"Жанубий Корея шубҳасиз Осиёнинг энг қудратли жамоаларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Мен уларни қитъамизнинг топ-учлигига киритган бўлардим. Янги бош мураббий қўл остида улар ҳужумкор ўйин кўрсатиб, олдинга фаол интилишмоқда. Жамоада яққол кўзга ташланадиган етакчилар мавжуд. Биринчи навбатда, айнан Ли Кан Инни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У Сон Хён Мин эмас, балки жамоанинг асосий дирижёри ҳисобланади. Агар уни зарарсизлантириш имкони топлса, Ўзбекистон терма жамоаси ўз олдидаги вазифани сезиларли даражада енгиллаштирган бўлар эди. Умид қиламанки, учрашув Фабио Каннаваро шогирдларининг ғалабаси билан якунланади.
Аммо сўнгги ўтказилган иккита ўйин ҳам эътиборимни тортди ва уларнинг иккаласи ҳам манзур келди. Айниқса, ҳимоядаги ҳаракатлар та taҳсинга лойиқ. Жамоа сафида кўплаб дебютантлар ва янги футболчилар борлигига қарамай, майдонда худди улар аллақачондан бери бирга ўйнаб келаётгандек таассурот қолдирди.
Шу билан бирга, кузатишларим давомида кўзга ташланган бир жиҳат — чизиқлар ўртасидаги зичликнинг етишмаётганидир. Айниқса, ҳужумдан ҳимояга (ёки аксинча) ўтиш фазаларида бу яққол сезилмоқда. Ўша ерда бўш зоналар ҳосил бўляпти ва бундай бўшлиқлардан унумли фойдаланишни билиш керак",- дейди Тенгелбес Мусаев.



