UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  4 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   2 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  35 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  1

Қирғизистонлик журналист Тенгелбес Мусаев: "Янги бош мураббийимизда тайёргарлик учун деярли вақт йўқ" Янгиликлар

Қирғизистонлик журналист Тенгелбес Мусаев: "Янги бош мураббийимизда тайёргарлик учун деярли вақт йўқ"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг қирғизистонлик спорт журналисти Тенгелбес Мусаев Қирғизистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

Қирғизистонлик спорт журналисти, @tengelbes телеграм канали ва "TM Podcast" подкасти муаллифи Тенгелбес Мусаевга микрофон тутдик.

- Қирғизистон терма жамоаси гуруҳдаги рақибларини билиб олди. Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Қуръа натижаларидан қатъий назар, ҳар бир гуруҳ Қирғизистон терма жамоаси учун қийин гуруҳ ҳисобланган бўларди. Биз бу босқичда биринчи маротаба иштирок этяпмиз. Оддий мухлис сифатида бошқа жамоаларни рақиб сифатида кўришни истаган эдим. Масалан Жанубий Корея терма жамоаси. Кореяликлар ҳеч қачон Қирғизистонга ташриф буюришмаган.

- Қирғизистон терма жамоасидан қандай натижа кутмоқдасиз?

- Агар биз саралашнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритсак, тарихий натижа қайд этган бўламиз. Бунинг учун гуруҳда 3 ёки 4-ўринларни эгаллашимиз керак. Бу осон вазифа эмас. Ҳар бир учрашувда қўлга киритилган очко биз учун яхши натижа бўлади.

- Қайси терма жамоалар Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади деб ўйлайсиз?

- Эрон аниқ, иккинчи ўрин учун эса Ўзбекистон ва Қатар курашса керак. Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби жуда яхши шакилланган, лекин ўйин натижаси футболчилар қандай ҳолатда эканлигига боғлиқ бўлади. Бундай паллаларда жароҳатлар панд бериши мумкин. Ўзбекистон Қатарни мағлуб этишни истамоқда. Бундан барча хабардор. Менинг фикримча, терма жамоангиз бундай вазифани уддалай олади.

- Қирғизистон терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги бош мураббий Максим Лисицин терма жамоага ўз услубини йўлга қўйиб олишига вақт етадими?

- Вақт деярли йўқ. Шу сабабли, бу осонгина бажариладиган вазифа эмас. Сентябрь ойига қадар ФИФА кунлари йўқ. Йиғин ўтказишнинг ҳам деярли иложи йўқ, аммо маҳаллий чемпионатда фаолият юритувчи ва хориж клубларидан жавоб сўрай оладиган футболчилар билан йиғин ташкил қилиш мумкин. Барча легионерларни йиғиш жуда қийин масала. Шунингдек, легионерлар терма жамоамиздаги асосий фигуралар ҳисобланишади. Янги мураббийлар штаби ушбу вазиятни ўрганиб чиқиши ва якунда тўғри қарор чиқаришига ишонаман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика