"Тан олишимиз керак, талабга жавоб берадиган спорт психологлари йўқ экан" - Равшан Эрматов

Iskandarov Abdulaziz
1 мар 2022, 21:58
ЎФА томонидан ташкил қилинган бугунги матбуот анжумани бир қатор масалаларни ўз ичига олди, дейишимиз мумкин.

Дастлаб сўзга чиққан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов нутқи давомида бугунги кундаги муаммолардан бири спорт психологлари ҳақида тўхталиб ўтди. 

"Яна бир масала спорт психологлари. Халқаро миқёсдаги ривожланган давлатларда спорт ичидаги психологларни йиллар давомида тайёрлаб боришган. Кейин клубларга, терма жамоаларга бириктирилган. Анча йиллар давомида бу иш билан шуғулланмадик. Уларни қидирганимизда, тан олишимиз керак, талабга жавоб берадиган спорт психологлари йўқ экан. Футбол клубларида йўлга қўйдик. Босқичма-босқич тайёрлаб борамиз",- дейди Равшан Эрматов. 

Тез орада матбуот анжуманининг тўлиқ қисми сайтга жойланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia