

Сусонинг "Милан" билан тузган шартномасига мувофиқ, унинг товон пули 35 миллион фунт (39,3 миллион евро атрофида)га тенг.
У "Милан"га 2015 йилда келган эди. Ундан олдин эса "Женоа", "Альмерия" ва "Ливерпуль" клублари шарафини ҳимоя қилган. 25 ёшли форвард 2018/19 йилги мавсумда, А Серияда 35та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 10та ассистга эришган. Шунингдек, Европа Лигаси доирасидаги 4та ўйинда ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйган.
"Тоттенхэм" жорий йилги мавсумда, Премьер-лигада 4-ўринни олган ҳолда, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган. "Вест Хэм" эса Англия чемпионатида 10-ўрин билан кифояланган.



