"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди
24 июл 15:41
Янгиликлар
"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди
Дмитрий Кратков ва Муҳаммадюсуф Мирқодиров "Сурхон"дан кетди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Жамоамизнинг икки марказий ярим ҳимоячиси клуб сафини тарк этди. Россиялик футболчи Дмитрий Кратков "Сурхон"ни эркин агент сифатида тарк этса, Муҳаммадюсуф Мирқодиров мавсум охиригача "Андижон" жамоасига ижарага берилди", – дейилади хабарда.


Кратков "Сурхон" сафида 10 та расмий ўйинда майдонга тушиб, натижали ҳаракатлар билан ажралиб туролмади. Мирқодиров эса 7 та учрашувда иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар