

Ўзбекистон футболчилари уюшмаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг "Нефтчи"нинг Дониёр Нарзуллаев ҳамда "Навбаҳор"нинг Раҳимжон Давронов олдидаги қарзларини бартараф этиш юзасидан чиқарган қарорини бажармаганлиги учун, қарорда кўрсатилган санкцияни қўллашини сўраб мурожаат йўллаган.
Бунга жавобан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан ушбу клубларнинг ёзги ва қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйди.



