UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи? Янгиликлар

Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи?

Ўзбек футболи мухлислари ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда зерикиб қолган бўлишса керак.

Улар учун Coca Cola Суперлигасига тегишли баъзи қизиқарли маълумотларни келтирамиз.

1. Ўзбекистон чемпионати қимматлик бўйича Осиёдаги юқори дивизионлар орасида 9-ўринда туради. Бу рейтинг унда тўп тепадиган футболчиларнинг трансфер қиймати асосида шакллантирилган. Биздан юқорида Саудия Арабистони, Япония, Жанубий Корея, БАА, Хитой, Қатар, Эрон ва Австралия биринчиликлари бор.

2. Суперлигада тўп тепадиган ўйинчиларнинг умумий қиймати 77, 2 млн еврога тенг.

3. Жанубий Корея ва Япония чемпионатларининг 2-дивизионлари ҳам бизнинг элитадан қимматроқ.

4. Суперлигада ўйнаётган футболчилар орасида трансфер баҳоси энг юқориси "Пахтакор" вакиллари Одил Ҳамробеков ва Достонбек Ҳамдaмов ҳисобланади — 1 млн евро.

5. Таркиби энг қиммат ўзбек клуби — "Пахтакор" (11,1 млн евро).

6. Таркиби энг арзон ўзбек жамоаси Термизнинг "Сурхон" клуби ҳисобланади (3,4 млн евро).

7. Ўзбекистон Суперлигасида 43 нафар легионер тўп тепади. "Сурхон" билан шартномани 1 томонлама бекор қилиб кетган Владимир Бубанья ҳисобга олинмаган.

8. Энг кўп легионерлар Сербия ҳиссасига тўғри келади — 14 нафар.

9. Чемпионатимизда ўйнайдиган энг қиммат легионер — Йован Жокич. Трансфермаркт портали АГМК ярим ҳимоячисини 800 минг еврога баҳолаяпти.

Суперлигада ҳисоб вақти: Кимга медаль, ким Про лигага?

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика