Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"
25 ноя 13:27
Янгиликлар
Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"
Буни трибунада ўтирган бир қатор таниқли шахслардан ҳам пайқаш қийин эмасди. Биз эса ўйиндаги танаффусдан фойдаланиб "Бунёдкор", "Андижон" жамоалари бошқарувида фаолият олиб борган Улуғбек Мирзаевнинг мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Якунига етиб бораётган мавсум қандай таассурот қолдиряпти?
- Мавсум ўтяпти эмас, қандай ўтди десак тўғри бўлади. Мусобақани ўтказувчи расмий ташкилот ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасини эълон қилиб юборди. Биз ҳам бемалол мавсум якунланди десак мақсадга мувофиқ келади. Чемпионатимиз кучли рақобат ёки олий даражада ўтди дея олмайман. Лекин бир нечта жамоаларимизнинг дейлик "Пахтакор"нинг кучсизланганлиги, "Навбаҳор" ва "Нефтчи"нинг мавсум бошидаги кутилган натижани бера олмаганлиги ёки "Сўғдиёна" билан ОКМКнинг башоратлардан кўра муваффақиятлироқ иштирок этишаётгани иккинчи ўринга бўлган курашни қизитиб юборди.
- "Насаф" жамоасининг чемпионлиги ҳақида фикрингиз...
- "Насаф" жамоаси биз санаб ўтган клубларнинг йўқ жойдан очко йўқотишидан фойдаланиб қолди. "Навбаҳор" "Қизилқум" билан ўз майдонида дуранг ўйнаб қўйди, "Сурхон" билан очко йўқотди. "Нефтчи"нинг кетма-кет дуранглари кўп бўлди. "Пахтакор"нинг таркиби ёшарди, авлодлар алмашинувини бошидан кечиряпти. Мавсум бошида "Насаф", "Навбаҳор", "Нефтчи" чемпионлик учун курашиши кутилганди. "Насаф" бу ерда барқарор ҳаракат қилди. Шуни эвазига мусобақа якунланишига 3 тур қолганда чемпионликни тантана қилди. Бу билан клуб раҳбарлари, мураббийларини табриклайман.
- Жон сақлаш йўлидаги жамоалар қаерда хатога йўл қўйишди?
- Пастдаги жамоаларга назар ташлайдиган бўлсак, "Металлург" охирги ўриндан олдинга силжий олмади. "Бунёдкор", "Локомотив" жамоаларининг ҳам бундай иштироки ачинарли ҳолат. Бундай моддий-техник базага эга бўла туриб муваффақиятсиз қатнашиш ёқимсиз албатта. "Локомотив" Про лигада ўйнаб сабоқ чиқара олишмагани кўринди. Таркиб йиғишдаги хатолар, мураббийлар амашинуви "Бунёдкор"да ҳам юз берди. Мавсум бошидан буён Бубало, Ғофуров, Арсланов ишлаган бўлса, "Локомотив"да Стоймирович, Назаров, Крестинин, Колосовский ёки Бабаян ким бош мураббийлигини ҳам аниқ билмайсиз. Футболни алдаб бўлмайди. Футболдаги тартибсиз иш кўриш натижаларга ўз таъсирини ўтказади.
- Суперлига клубларига қандай таклиф берган бўлардингиз?
- "Динамо"ни яхши қатнашди дейиш мумкин. "Андижон"нинг кубок ғолиби сифатида ОЧЛга чиққанлиги хурсанд қилди. Қолган жамоалар ўз жойларида. Юқорида тартибсизлик ҳақида гапириб ўтдик. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қанча юқори савияли ўйинчиларни олиб келиб таркибни кучайтиришмасин, қарздорликлар, янги ўйинчи келаётганидан бош мураббийнинг хабари йўқлиги, яъни ҳар ким ўз ишини қилмаяпти. Клубларимиз шу каби тартибсизликларни бартараф этишларини тилаб қолардим. Таклиф сифатида айтардим ҳар бир ишни изига тушириб олинса, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа шакллантирса бўлади. Масалан, 2019 йил "Бунёдкор" тарихидаги энг кам бюджет бўлган 16 миллиард. Шу йили жамоа учинчи ўринни эгаллаган, ОЧЛга йўлланма олган. Футболда тартиб маҳоратни енггади деган ибора бор. Клубларимиз раҳбарлари, ҳомийлар тартибли иш кўриши тарафдориман. Шунда сарфланаётган маблағлар самарасини беради. Мамлакатимизда футбол ривожига ҳисса қўшишади. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш остонасида турибди. Бундай мамлакат футболига чиройли ва наъмунали ишлар ярашади.
Фикрлар
Шу пайтгача чемпион бўлаётганлар нимани эвазига чемпион бўлди? Калла борми сенларда ҳамма жойда қайси жамоа бошқалардан кўпроқ очко олса ўша чемпион бўлади. Реал Бавария Пахтакор Бунёдкор хам бошқаларни очко йўқотиши эвазига чемпион бўлган
Худди авваллари суперлигада интрига жудаям кучли бўлгандек гапирибди. Ўтган 2 мавсумда хам Насаф чемпионликка лойиқ ўйин кўрсатганди