UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  0 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  0 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  26 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  29 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  53 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  256 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0

Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз" Янгиликлар

Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўз принципларига содиқ қолиши, гарчи у тактикаси мева бермагунича бу кўпроқ азоб-уқубатларга олиб келишини таъкидлади.

"Биламан, бу мухлисларни хафа қилади, лекин бизда кўп ўйинлар бўлган бир пайтда кўп нарсани ўзгартирмоқдамиз. Биз узоқ вақт азоб чекамиз ва ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, аммо бу вақт талаб этади.

Биз "Ипсвич"га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди, лекин Онана бўлмаганида мағлуб бўлардик. Шунинг учун буни тўғри тушунишимиз ва прагматик бўлишимиз керак деб ўйлайман. Йигитлар ўзгаришларга кўникиш учун икки кун машғулот ўтказишди.

Ўйинчилар уч кун ичида янги ғояларни ўзлаштириши қийин. Ўйлайманки, шунинг учун улар мени мавсум ўртасида олиб келишди ва биз улар (Эрик тен Ҳаг қўл остида – таҳр.) қилган ишларини ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз.

Ёки кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз, ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз, озгина азоб чекамиз ва кейинги йил бу босқичда яхшироқ ҳолатда бўламиз, шунинг учун таваккалга қўл уришимиз лозим", – деди Аморим.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Аморимнинг дебют учрашувида "Ипсвич" билан баҳс олиб бориб, дуранг ўйнади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика