UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  1 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  14 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  55 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  10 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  63 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3

"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради Янгиликлар

"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради

Машҳур созанда, "Ипсвич" мухлиси ва эгаларидан бири Эд Ширан "Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан интервьюси чоғида эфирда пайдо бўлди.

"Манчестер Юнайтед" устози саволларга жавоб бераётган пайтда хонанда бир неча сўз айтди ва бошловчилардан бирини қучоқлади. 

Жаҳл отига минган Жоуи Бартон бунга муносабат билдирди.  

"Sky Sports" қандай маконга айланди? Эд Ширан сэр Алекс Фергюсоннинг гапини бўлиб қўйишини тасаввур қила оласизми?

Ҳозирги эшиттириш стандартлари – одамни масхара қилиш. Мен буни футболка кийган малла сочли аҳмоқларни тинглаш учун томоша қилиб ўтирганим йўқ.

Биз футбол оламидаги жиддий одамлар – масалан, Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"ни инглиз футболи чўққисига қайтариш учун нималар қилмоқчи экани ҳақида билмоқчимиз. Унинг ўйиндан кейинги биринчи интервьюсини эшитмоқчимиз.

Биз футбол учун шу каналдамиз".

Ушбу воқеадан сўнг Эд Ширан оммага мурожаат билан чиқиб, Аморимдан узр сўради. 

"Кеча Аморимни ҳақорат қилган бўлсам, кечирим сўрайман. Ўшанда у билан интервью кетаётганини сезмабман, саломлашиш ва Жейми билан хайрлашиш учун келгандим. Албатта, ўзимни бироз аҳмоқдек ҳис қиляпман, лекин ҳаёт давом этади", – деди Ширан.

Видео  АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика