UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Лига 1. "Марсель" – ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  2 23:37РПЛ. Турнинг марказий ўйинида "Зенит" "Спартак"ни "янчиб ташлади"  3 23:22Ла Лига. "Атлетико" — "Реал Сосьедад": Гризманн ва Суарес асосий таркибда ўйинни бошлайди  0 23:17А Серия. "Интер" — "Ювентус": Дибала захирада қолдирилди  9 23:13Лига 1. "Марсель" — ПСЖ: "Юлдузли учлик" таркибда  5 23:06А Серия. "Рома"ни енголмаган "Наполи" пешқадамликни "Милан" билан бўлишадиган бўлди  63 22:45Ван Боммел "Вольфсбург" мураббийлигидан кетди  0 22:24"Ҳакамлар — лигамизнинг катта муаммоси"  6 22:22АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га "Олд Траффорд"да жавобсиз 5та гол урди, Салоҳдан хет-трик!  375 22:20"Реал" "Барселона" устидан кетма-кет 4-бор ғалаба қозонди. Бу 1960-йиллардан буён энг узун серия  19 21:58Маркиньос Месси-Неймар-Мбаппе триоси ҳақида фикр билдирди  3 21:39"Лион" Азмунни харид қилишга яқин  3 21:20"Челси" Саулни сотиб олмайди  3 21:15Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди  189 21:09Питер Хюистра Жиззахдаги мағлубиятдан кейин ёрилди: "Бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Сифатли футбол қани деб сўраманг! "Сўғдиёна" биздан кучли деб ўйламайман"  55

Суперлига. "Сўғдиёна" яна нурсиз дуранг ўйнади. Бу сафар Муборакда Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" яна нурсиз дуранг ўйнади. Бу сафар Муборакда

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 19-тур
МАШЪАЛ – СЎҒДИЁНА 0:0 (ТУГАДИ)
21 сентябрь 2021 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафар Акрамов (18.Аббос Шодмонов, 84), 5.Нажмиддин Нормуродов, 9.Ойбек Нурматов (, 7.Ифеани Ифеани, 70), 10.Годвин Оквара Чика, 11.Самуэль Чигози Онониву (97.Руслан Хожиев, 89), 13.Шаҳзод Шайманов (8.Мишель Окоро Ибе, 89) 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Йўлдошев (19.Қаҳрамон Баҳодиров, 84)
Захира: 1.Ботир Носиров, 20.Худоёрхон Сагдуллаев, 33.Сирожиддин Аллаев, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов, 6.Искандар Шайкулов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 14.Даниэль Насриддинов ( 18.Дарко Станоевич, 73), 17.Шаҳбоз Жўрабеков (28.Эргаш Исмоилов, 87), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов ( 11.Жасур Ҳасанов, 55), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 15.Жасур Ҳакимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов,  77.Саҳоб Рашидов, 88.Муҳсин Бозоров.


Огоҳлантиришлар: Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна") 18, Зафар Акрамов ("Машъал) 46, Ифеани Ифеани ("Машъал"), 77, Элёр Орифов ("Сўғдиёна") 90+4. 


ЯНГИЛАШ


90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ. Элёр Орифовга сариқ карточка кўрсатилди. 

90+3. "Сўғдиёна" босимни оширмоқда. Якуний зарбани берадиган футболчи йўқ.  

90+1. УХХХХХХХХХХХ. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ. "Машъал" ярим ҳимоячисининг боши билан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Самуэль Чигозе ўрнига Руслан Хожиев, Шаҳзод Шайманов ўрнига Ибэ Окоро майдонга тушди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Эргаш Исмоилов майдонга тушд. 

83 . ЎЗГАРИШ. "Машъал", Зафар Акрамов ўрнига Аббос Шодмонов, Муҳаммад Йўлдошев ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров майдонга тушди. 

81. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ҳакамга эътироз билдиргани учун "Машъал" мураббийи Дилявер Ваниевга сариқ карточка кўрсатилди. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Ифеани Ифеанига сариқ карточка кўрсатилди. 

77. Шаҳбоз Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

74. ЗАРБАААААААААА. УХХХХХХХ. "Машъал", футболчиси Сирожиддин Қўзиевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кескин кўриниш олди. 

73.  ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Даниэль Насриддинов ўрнига Дарко Станоевич майдонга туширилди. 

71. УХХХХХХХХ. Майдон эгалари футболчиси Шаҳзод Шайманов қанотдан узатган тўпини Милан Митрович ушлаб олди. Шайманов рақибни ажойиб алдаганди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ойбек Нурматов ўрнига Ифеани Ифеани майдонга тушди. 

66. "Сўғдиёна" футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов Самандар Шукуриллаев билан тўқнашиб кетди. Қаҳрамоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

64. Учрашувда темп ошди. Меҳмонлар бирин кетин ҳужумлар уюштиришди. Лекин самарасиз. 

62. УХХХХХХХХХХ. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ. "Сўғдиёна" футболчисининг жарима зарбасидан узатган тўпини мезбонлар посбони Достон Тўхтабоев қайтариб юборди. 

61. "Сўғдиёна" иккинчи бўлимда қанотлардан фаол ҳужумлар ташкиллаштирмоқда. Рақиб ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишмоқда. 

59. Ўйин тезлашди. 

55. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Баҳодир Насимов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди. Тактик ўзгариш. 

52. Баҳодир Насимовда гол уриш учун қулай имконият юзага келганди. Якуний зарба ноаниқ. 

50. Даниэль Насриддиновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Зафар Акрамовга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 


45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

39. Учрашувда темп паст. Жамоалар ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтармоқда. 

36. ЗАРБАААА. Жамолиддин Убайдуллаевнинг зарбасини Милан Митрович ушлаб олди. 

29. ЗАРБАААА. Сирожиддин Қўзиевнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини Милан Митрович қинчиликсиз ушлаб олди. 

28. ЗАРБАААААААААААА. Ойбек Нурматовнинг қанотдан ёриб кириб берган пасидан сўнг Годвин Чика дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. 

23. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар тўп назоратига эътибор қаратяпти. 

18. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Искандар Шойқуловга сариқ карточка кўрсатилди. 

14. ЗАРБАААААААА. Искандар Шойқуловнинг зарбасини "Машъал" посбони қайтарди. "Сўғдиёна" учрашувдаги илк хавфли вазиятни яратди. 

6. "Сўғдиёна" тўп назоратини қўлига олди. 

4. Майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумларини рақиб ҳимоячилари бартараф этди. 

1. Илк дақиқалардан майдонда жиддий кураш бошланди. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 16:30да бошланади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+7   
21 сен 16:08:11
Fan_BARCA
Jizzaxga omad Samarqandan !
+7   
21 сен 15:50:24
Спартак...москва
Сугдиёна только победа
+5   
21 сен 16:02:28
Doston Zomin
So'g'diyona faqar g'alaba kerak bugun juda zarur bizga tarkib zo'r jasur zahiradan o'yinni kuchaytiradi insho olloh
+5   
21 сен 16:01:47
Samar Yusupov
Jizzax omad
+5   
21 сен 15:53:15
SUPERLIGA20
Олга Сугдиёна.
+5   
21 сен 15:49:38
BOBURXON..
Сўғдиёнага омад, чиройли ғалаба кутамиз.
+3   
21 сен 18:22:14
Привет
Машъал вперед
+3   
21 сен 17:05:17
Tezob
Olga Mashal
+3   
21 сен 16:31:18
Obidjon Ummatov
Soʻgʻdiyona olgʻa! Ertaga Nasaf yutsa 2+2 boʻladi kvota!
+3   
21 сен 15:54:56
Holis bo'ling.
Bugun yutishimiz shart, Sog'diyona yirik g'alaba kutamiz.
+2   
21 сен 16:38:41
Farruxuzb
Omad Sug'diyona
+2   
21 сен 16:32:45
SUPERLIGA20
СУГДИЁНАГА ОМАД
+2   
21 сен 16:08:59
GuzarFC
Спартак...москва фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сугдиёна бу Атлетико Мадрид. У.Бокаев бу Симёни Факат галаба чемпионате учун курашса хам булади. Андижон Пахтакор ни ютиб буни исботлади. Койил Андижонга
O'xshatishniyam yorvoribsiz. Atletiko bilan So'g'diyonani o'yinida vapshe o'xshashlik yo'qku. Atletikoda tartibli himoya. So'g'diyona o'yinni bardak qilib tavakkaliga oldinga tepish va standartlarga ishlash. Babayan bilan Baqoyev hozir shunaqa taktika ishlatyabdi. Uglavoylarda hamma varatar maydonchasiga kirvoladi AGMK, Navbahor, So'g'diyonada bardakizmdan urib ketadi. Bunaqa xom futbol bilan Osiyoga chiqsalaring ham yeb kelasilar. Aytgancha Babayan ham sudyalar bilan chotkiy kelishadi kecha ko'rdik natijasini.
+2   
21 сен 15:54:40
Спартак...москва
Сугдиёна бу Атлетико Мадрид.
У.Бокаев бу Симёни
Факат галаба чемпионате учун курашса хам булади. Андижон Пахтакор ни ютиб буни исботлади. Койил Андижонга
+1   
21 сен 18:23:02
Shokirjon Soliyev
Дурранга ўйнагани билиниб турибди , чемпионатимизда ғалати ишлар бўлишда давом этябди .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика