UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   8 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2

Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйиндан кейин бирданига барчасини тахлил қилиш жуда қийин. Бу бугдай гол ўтказиб юборган биринчи ўйинимиз эмас. Ҳаммаси ўз қўлимизда бўлиб турган вақтлари ҳам бўлди, ўша вазиятларда гол урмаганимиз учун жазоландик. Ким томоша қилган бўлса, кўришди. "Бунёдкор" ғалабага лойиқ эмасди дея олмайман, улар ўйнашди, характер кўрсатишди, ўз вазиятларини кутишди. Иккинчи бўлимда рақибларда кўп ҳам вазият бўлмаганди. Берилган иккита зарбани дарвозабонимиз муваффақиятсиз қайтарди. Биринчи бўлимда ҳисоб 1:0 бўлиб турганида рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бордик. 2:2 ҳолатда ҳам шундай вазият бўлди. Энди бунинг учун ҳеч кимнинг бошини ёришни истамайман, чунки олдин ҳам шундай вазиятлар бўлганди. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз. Олдимизда бизни яна бир тур кутиб турибди. Унга тайёрланиш ва ҳолатни тўғрилаш керак. Жамоамда ўйин бор, биз кўп вазиятлар яратяпмиз. Ҳатто бугун иккинчи бўлимда тактикамиз иш берди. Тўп бизда кўпроқ бўлди. Ўз фалсафамиздан бироз чекиниб, олдинроқда прессинг қилдик. Бироқ вазиятларни голга айлантиришда қийналдик. Реализация бизнинг нозик нуқтамиз бўлиб турибди. Иккита гол урган бўлсак-да, бу ҳам камлик қиляпти. 

- Ўтган мавсум муваффақиятли ўтганди. Бу мавсумда эса ишлар унчалик яхши эмас. Муаммо нимада? Қишда селекция ишлари яхши амалга оширилмадими? Жароҳатланганлар кўпми?

- Билмадим. Лекин жамоанинг ўйини яхши. Ўтган мавсумда биз энг яхшиларидан бири эдик, статистика ҳам буни кўрсатиб бера олади. Бу йилги ўйин сифати ўтган йилгидан кўра яхшироқ ҳам. Олдинга паслар, қанотдан узатмалар, зарбалар ҳам кўпайган. Лекин позицион ҳимоядан голлар ўтказиб юборяпмиз. Қишда селекция ишлари ёмон бўлгани йўқ. Милан Митрович узоқ вақт жароҳатда бўлди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов деярли бир йилдан буён даволанмоқда, ҳали ҳам сафда эмас. Лука Жоржевич ўзининг юқори жисмоний ҳолатига қайтмаган. Баҳона қилмоқчи эмасман, карточкалар, жароҳатлар режаларни ўзгартириб юборади. Иккинчи даврада ҳолатни тўғрилашимиз керак, олдимизда кубок ўйинлари ҳам бор. У ерда олдимизга вазифа қўйганмиз. Охиригача бориб, кубокни олишимиз керак. "Сўғдиёна"нинг совринлар ютадиган вақти келди, бу ушбу мавсумда бўлиши керак. Бор кучни кубокка ташлаймиз.

- Ёзда жамоа кучайтириладими?

- Албатта. Фақатгина биз эмас, барча жамоалар таркибини кучайтиради. Бизда ҳам кучайтириладиган нуқталар бор, рақобатни ошириш керак. Таркибни яхши кучайтирамиз. Осонликча таслим бўлмаймиз.

- Жасур Жалолиддинов ва Сардор Раҳмонов иккинчи даврада "Сўғдиёна"да ўйнайдими?

- Олдимизда бир тур бор. Шу ўйиндан кейин барчаси аниқ бўлади. Нимадир янгиликлар бўлса, эълон қилинади. Ҳозир биз ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Трансферларни гапиришга ҳали эрта.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 июн 21:58:04
Жалоладдин Мухаммадович✈
ArsaBarsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi ekanini bilaman. Doriyevni jamoasida ko'rmoqchi bo'lganlar ko'p deyishyaptiku shunga so'radim
30000$ оларкн у
   
30 июн 08:45:41
ArsaBarsa
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Люпчо Дориев яхши ўйинчиқу бугунам яхши ўйнади химояга қайтиб ҳам ўйнади
Yaxshi ekanini bilaman. Doriyevni jamoasida ko'rmoqchi bo'lganlar ko'p deyishyaptiku shunga so'radim
   
30 июн 07:43:33
Shovruq88
Soʻgʻdiyona omad!Boshkovich kuchli trener
   
29 июн 23:29:27
Жалоладдин Мухаммадович✈
ArsaBarsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Doriyev ketadimi? Yovovichni jarohati bor ekanmi hali ham?
Люпчо Дориев яхши ўйинчиқу бугунам яхши ўйнади химояга қайтиб ҳам ўйнади
   
29 июн 23:27:19
ArsaBarsa
Санжар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жасур Жалолиддинов, Сардор Рахмонов, Марушич, Хебай, Владимир Йовович Сугдиенага келади. Ишончли манбалар.
Doriyev ketadimi? Yovovichni jarohati bor ekanmi hali ham?
   
29 июн 23:25:25
Санжар
Жасур Жалолиддинов, Сардор Рахмонов, Марушич, Хебай, Владимир Йовович Сугдиенага келади. Ишончли манбалар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика