UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  33 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  7 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган" Янгиликлар

Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Зоир Жўрабоев сайтимизга интервью берди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бугун бизнинг ягона вазифамиз ғалаба қозониш эди, ҳаммаси яхши кетаётганди, 2:0 ҳисобида олдинга чиққандик ва кўплаб голли имкониятлар яратдик. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмадик ва ўйиннинг охирида бир нечта гол ўтказиб юбордик... 

- Бугун таблога ўз номингизни ёздириб қўйдингиз. Суперлигадаги бундан аввалги голингизни ҳам икки йил аввал сафарда "Бунёдкор" дарвозасига урган экансиз. Қизиқ тасодиф.

- Ҳа, мен Суперлигада ҳозиргача учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган. Билмайман, бу тасодифми ёки бошқа нарса.

- Миш-мишларга қараганда, иккинчи даврада "Нефтчи"га қайтишингиз мумкин экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бу ҳақда ҳозир гапиришга эрта, ҳеч нарса дея олмайман. Турли хил гаплар тарқаляпти, лекин ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика