UZ

Сўнгги янгиликлар

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  0 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  0 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  17 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Хайр Суперлига, салом Про Лига. "Бухоро" ўз майдонида "Олимпик"ка имкониятни бой берди ва Про Лигага тушиб кетиши аниқ бўлди Янгиликлар

Хайр Суперлига, салом Про Лига. "Бухоро" ўз майдонида "Олимпик"ка имкониятни бой берди ва Про Лигага тушиб кетиши аниқ бўлди

Бугун Coca Cola Суперлигаси 19-турининг қолдирилган учрашув якунланди.

19-тур

10 ноябрь, жума

Бухоро. "Бухоро" спорт мажмуаси. 18:15

БУХОРО – ОЛИМПИК 0:1

Голлар: Жасур Жалолиддинов 90+15'

Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Даулетбай Аманбаев  

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров 

AVAR: Элнур Дониёров

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Бухоро" — 50. Лука Кукич, 2. Иззатилло Пўлатов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Муҳаммаджон Раҳимов (70. Александр Станиславлевич 40'), 10. Хумоюнмирзо Иминов (8. Аслиддин Турсунпўлатов 72'), 11. Шохруз Норхонов (9. Жасур Холтўраев 72'), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 22. Маҳмуд Жўрабоев (77. Асилбек Қаюмов 57'), 88. Всеволод Нихаев, 91. Асилжон Бегимқулов (17. Жамолиддин Убайдуллоев 72'), 94. Фране Икич.

Захира: 20. Сардор Қобулжанов, 4. Миржалол Жумаев, 25. Аббосжон Отахонов, 80. Фаррухжон Иброҳимов.

"Олимпик" — 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов (81. Асадбек Жўрабоев 89'), 9. Шахзод Акрамов (30. Жасурбек Жалолиддинов 46'), 10. Фаррухбек Мухторов (8. Нодирбек Абдихаликов 90+5'), 11. Отабек Жўрақўзиев (17. Темур Мамасидиқов 68'), 14. Элдорбек Бегимов, 29. Александр Зевадинов, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов, 77. Шерзод Эсанов (6. Жалолиддин Содиқов 89').

Захира: 1. Шукрон Йўлдошев, 4. Одилбек Абдумажидов, 5. Жавоҳир Ўтамуродов, 21. Саидафзалхон Ахроров.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Эсанов 7', Диёрбек Ортиқбоев 20', Улуғбек Бақоев ("Бухоро" бош мураббийи) 28', Дилшод Жўраев 63', 86'

Бухоро

Суперлига. 19-тур

10/11/2023, 18:15

1
:
0
Тугади

Олимпик

Жасур Жалолиддинов - 90'

45'
90'
20'  Диёрбек Ортиқбоев
40'  Муҳаммаджон Раҳимов (Александар Станисавлевич)
56'  Маҳмуд Жўрабоев (Асилбек Қаюмов)
63'  Дилшод Жўраев
71'  Шохруз Норхонов (Жасур Холтўраев)
71'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Аслиддин Турсунпўлатов)
71'  Асил Бегимқулов (Жамолиддин Убайдуллаев)
86'  Дилшод Жўраев
7'  Шерзод Эсанов
46'  Шаҳзод Акрамов (Жасур Жалолиддинов)
68'  Отабек Жўрақўзиев (Темур Мамасидиқов)
89'  Иброҳим Ибрагимов (Жалолиддин Содиқов)
89'  Шерзод Эсанов (Асадбек Жўрабоев)
90'  Фаррух Мухторов (Нодирбек Абдихолиқов)
90'  Жасур Жалолиддинов


90+16. Ўйин якунланди!

90+15. ГОЛ! Жасур Жалолиддинов пенальтидан гол урди ва жамоасига 3 очкони тақдим этмоқда!

90+13. Ҳакам "Бухоро" дарвозаси томон пенальти белгилади!

90+10. Темур Мамасидиқов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда.

90+8. Асадбек Жўрабоев 1,5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади.

90+7. Темур Мамасидиқовнинг дарвоза томон тепган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.

86. Дилшод Жўраев ҳакам томондан иккинчи марта сариқ карточка билан жазоланди ва бу қизилга айланди. 

80. Ўйин шиддати ортиб бормоқда. Икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилмоқда.

74. Александр Станиславлевич дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди, дарвозабонни алдади, тепди, аммо, лекин, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди...

65. "Бухоро" футболчисига бир неча дақиқадан буён майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйин анчагина тўхтаб қолди.

53. Яна бир бош билан зарба! Ибрагимовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

50. Икичнинг боши билан дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ҳумоюнмирзо Иминовнинг жарима зарбаси ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

42. Всеволод Нихаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

37. Баҳс нафақат шиддатли, балки анчагина агрессив руҳда давом этмоқда.

30. Алишер Одилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди дарвозага зарба берди, Кукич қайтарди!

28. Эътирозлари сабаб "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоевга сариқ карточка кўрсатилди.

24. "Олимпик"нинг қатор ҳужумлари ўз самарасини бермаяпти.

23. Жўрақўзиевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи "жонли девор"га тегиб, секинлашди ва майдондан чиқиб кетди.

19. Акрамонвнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

10. Иминовнинг узатмасини Норхонов дарвозага йўллади, бироқ "тўп оёққа тушмади".

7. Шерзод Эсанов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилди. Бош ҳакам футболчига сариқ карточка кўрсатди.

3. Отабек Жўрақўзиевнинг зарбасини дарвозабон оёғи билан қайтарди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:15 да бошланади.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика