UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13ФИФА президенти табрик йўллади  0 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  8 07:22Бугун ФИНАЛ  9 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  15 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  10 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5

Суперлига. 17-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 17-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур сафарда "Машъал"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Андижон клуби ўзининг асосий рақибларидан бирини сафарда таслим қилди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



"Насаф" бу тур Яйпанда "Турон"ни мағлуб этди - 2:0. Ушбу баҳсда меҳмонлар посбони Умиджон Эргашев жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 17-турнинг энг яхши дарвозабони Умиджон Эргашев бўлди.  



Бу турда "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев "Қўқон-1912" дарвозасига акробатик тарзда гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





Юқорида айтганимиздек "Андижон" сафарда "Машъал"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "бургутлар" сафида аслида ҳимоячи Усмонали Исмоналиев ҳужумда ўйнади ва гол уришга эришди. Шу тариқа, Усмонали Исмоналиев championat.asia талқинига кўра 17-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика