UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  255 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  6 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

Суперлига. 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Металлург" бу тур Тошкент вилояти дербисида АГМК меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Бекободликлар посбони шу куни яхши ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Шу боис "Металлург" посбони Акмал Ортиқов championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Навбаҳор" бу тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Самвел Бабаян жамоаси шу куни мезбонларга деярли ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишига мажбур бўлди. Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши мураббийи Самвел Бабаян бўлди.



Бу турда "Металлург" ярим ҳимоячиси Дамир Темиров АГМК билан баҳсда бурчак тўпини тўғри дарвозага жойлаб қўйди ва тур голи муаллифига айланди. 







"Олимпик" ҳужумчиси Русланбек Жиянов "Сурхон"га қарши баҳсда шунчаки ажойиб ўйнади ва иккита гол урди. Бундан ташқари айнан унинг ҳаракатидан кейин термизликлар посбони қизил карточка олди. Шу тариқа, Русланбек Жиянов championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 



 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика