Сульшер ван де Бекни "Эвертон"га қўйиб юбормади

Sherzod Nurmatov
2 сен 2021, 22:07
Нидерландиялик "Олд Траффорд"да қолди.

"Эвертон" трансфер ойнасининг сўнгги кунида ярим ҳимоячи Донни ван де Бекни ижарага олиш бўйича "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришди. Бироқ МЮ устози Оле Гуннар Сульшер хабекни қўйиб юборгиси келмади. Мутахассис футболчига умид боғлагани айтилмоқда.

Шу билан бирга, Британия ОАВлари нидерландияликнинг "Олд Траффорд"даги келажаги сўроқ остида эканлигини даъво қилмоқда. 

Ван де Бек ўтган мавсумда ҳар бир ўйинда ўртача 27 дақиқа ўйнаган. 24 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда ҳали майдонга тушмади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›