МЮ Санчо, Каземиро ва Маласиа жамоадан кетишини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
10 июн 2026, 17:55
"Манчестер Юнайтед" уч нафар футболчи жамоадан кетишини расман билдирди.

Шартнома муддати якунлангани сабабли Жейдон Санчо, Каземиро ва Тирелл Маласиа клубни тарк этмоқда.

Санчо 2021 йилдан, Каземиро ва Маласиа эса 2022 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Шунингдек, МЮ академиясининг уч нафар тарбияланувчиси – Сонни Алжофри, Жеймс Бэйли ва Малачи Шарпе ҳам клуб билан хайрлашишини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com