

"Биз уни келажакда "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси сифатида кўряпмиз. У бизга "Вест Хэм"даги ажойиб ижарадан сўнг қайтди.
Жесси ўз сифатини кўрсатди ва Англия терма жамоасига қайтди. Биз унинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинини кўришни жуда ҳам хоҳлаймиз.
Унинг шартномасига бир йил қолди ва клуб у ва отаси билан музокаралар олиб бормоқда. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз ва умид қиламизки, у биз билан қолади. У бошидан охиригача "қизил", - дейди Сульшер.



