UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  18 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  4 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8

Суҳроб Бердиев: “Баъзида гол уришимга омад етишмади” Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: “Баъзида гол уришимга омад етишмади”

Про лиганинг 8-тури доирасида “Янгиер-қурувчи” – “Хоразм” (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Суҳроб Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Айтиш керакки, Бердиев беллашувнинг 40-дақиқасида чиройли тарзда “Хоразм” дарвозасини ишғол қилди. 

- Учрашувдан кейинги фикрларингиз қандай?

- “Хоразм” билан ўйин қийин кечди. Биз бундай бўлишини олдиндан билардик. Чунки рақиб жамоа бош мураббийи Руслан ака Аҳмедовни олдиндан танирдим. “Сўғдиёна”да ишлаган вақтимизда жамоани яхши ва тартибли жамоага айлантирганди. Биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва шу куни омад биз томонда бўлди. 

- Мазкур баҳсда илк голингизни киритдингиз. Аввалги ўйинларда гол уриш учун сизга нимадир тўсиқ бўлдими?

- Тўғриси, кўп имкониятлар бўлди. Лекин ўзим улардан фойдалана олмадим. Омад етишмади айрим ҳолатларда. “Хоразм” билан баҳсда гол уриб олдим. Худо хоҳласа, бундан буёғига янада кўпроқ голлар урган ҳолда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

- Про лиганинг бу йилги мавсуми сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Дарҳақиқат кучли. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар сони ортган. Агар ҳамма жамоанинг майдони талаб даражасида бўлса, чемпионат баҳслари янада қизғин ва юқори даражада ўтишига шубҳам йўқ. 

- Айтингчи, жамоангиз ўз олдига қандай мақсад қўйган?

- Асосий вазифа – кучли бешликга кириш ҳисобланади. Ғалаблари ўйинларимиз билан жамоа мухлисларини хурсанд қилиш ҳисобланади. Умид қиламанки, омадсиз ўйинларимиз ортда қолди ва бундан буёғига ғалабали юришни давом эттирамиз. 

- Суперлига жамоаларидан таклифлар борми?

- Тўғриси, Суперлигадан ҳали аниқ таклиф эшитганим йўқ. Фақат шунга яқин гап-сўзлар бўлмоқда. Барчасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика